Курт Воннегут ижод ва ҳаёт ҳақидаги ҳикматли сўзлари

Ёзувчилар 6-02-2017

ХХ асрнинг афсонавий америка ёзувчиси Курт Воннегут мактублари — ижодкорлик, фаолият ва ҳаёт ҳақида фойдали маслаҳатларга эга бўлишни истаганлар учун ас қатувчи қўлланмадир.

Барча қилётган ишлар ҳар сафар ҳам энг яхшиси бўлавермайди. Жамият ва модага қарамай, ўзингиз тўғри деб ҳисоблагандек иш тутинг. 

Кимдир менга талабалар даврасида чиқиш қилмасликни, бунинг ўрнига мустақил инсонлар билан вақт ўтказишни маслаҳат бериши керак эди. Мен тезроқ ўсар эдим. Кимдир менга ичиш - урфда бўлишига қарамай, хавфли ва аҳмоқона эканлигини айтиши керак эди. Ва яна, олий маълмот ҳақида унутиш, унинг ўрнига газетага бориб ишлаш лозимлигини айтиши зарур эди. Бу эса айнан менинг давримда мақсадли ва истиқболи баланд бўлган ёш ёзувчилар қилган ишлардир. Ҳозир, албатта, сиз университетни битирмай туриб, газетада иш топа олмайсиз. Бу эса жуда ёмон. 


Ўз чизиқларингизни эгинг

Ёлғизликда ишлаб санъатда буюкликга эришиб бўлмайди: ижодкорлар бир хил фикрлайдиган инсонлар билан жамоа бўлиб ишлашади. Бу инсонга маданиятга ўз ҳиссасини қўшиши учун катта миқдордаги жасоратни тақдим этади. Бундай иш унга жанговар ва жамоавий руҳ, бир қанча ақлий имкониятлар ва энг муҳими - ўз дунёқариашига бўлган ишончни беради. Ишончим комилки, барча нуқтаи назарларни эътиборга олувчи, раҳмдил, юмшоқ кишилар санъатда муваффақиятга эриша олмайди. 

Айзек Азимов бир куни ёзувчи учун энг муҳим нарса - ўзига бўлган ишонч эканлигини айтган эди. Сиз қолганлар ҳам ишониши учун ўз ғояларингизга ишонишингиз лозим. 


Ота-оналарнинг маслаҳатлари ҳақида

Ота-оналар ҳар доим бизларга энг яхшисини тилашади. Бироқ улар холисми ёки ҳаётга бўлган қарашларини бизларга сингдиришга ҳаракат қилишади?

Ота-оналарнингкўплаб мактубларида ўз ушалмаган орзулари яхши маслаҳатлар билан беркитилган бўлади. Менинг бу борада маслаҳатим: кимгадир сизга хорижий тил ўргатиши учун ҳақ тўланг, у билан ҳафтасига икки, уч маротаба учрашинг ва суҳбатлашинг. Шунингдек, сизни мусиқа асбобини чалишга ўргата олувчи кишини топинг. Бу маслаҳатни мени ҳали тириклигим саёз ва бемаъни қилиб кўрсатади. Агарда у бироз бўлса-да яхши бўлганида, мен ўзим фойдаланган бўлар эдим. 


Бир хиллик инқирози ҳақида

Ижодкор инсон учун нафақат ўз асари, балки ўзига ҳам ишониши муҳимдир. Ахир асар муаллифнинг бир қисмини акс эттиради. 

Қобилият — бу жоду. Менинг фикримча, инсонларни кўрганимда уларнинг иқтидорини излайман. Фойдали кўникмаларга эга ва аҳамиятли ишларни қилувчи шахсларни энг кучли онг соҳиблари, деб ҳисоблайман.

 

Санъат – мулоқот ойнаси

Ёзувчи, рассом, муҳандис ёки мусиқачи — ўз асарларининг юзи эканлигини унутмаслиги лозим. 

Санъат асарини идрок этиш — бу ижтимоий фаоллик. Сиз ёки вақтингизни чоғ ўтказасиз, ёки йўқ. Сиз нима сабабдан шундайлигини тушунтиришингиз шарт эмас. Сиз умуман ҳеч нима дейишингиз керак эмас. Сурат ёки нақшни ёқтирувчи инсонлар камдан-кам ҳолда рассомни билмай туриб, бу ишни қилишлари мумкин. Бунинг сабаблари илмий эмас, ижтимоийдир. Ҳар бир санъат асари — бу икки инсон ўртасидаги диалогдир, шу сабабли, ким билан суҳбатлашаётганингни билишинг жуда муҳим. Биз муаллифини билмайдиган биронта ҳам севимли ёки қадрли асаримиз деярли йўқ. Аксинча, биз ҳаттоки санъат асарига қараб туриб, рассом ҳаёти ҳақида кўп фикрларни айтишимиз мумкин. Ишонч билан айта оламанки, ҳеч бир санъат асари даставвал муаллифга бўлган эътиборсиз жиддий эътибор қарата олмайди. 

Ўқитувчининг ўрни ҳақида

Устоз — талаба ривожланишида муҳим шахс. У ўз ўқувчисини боғбон ўз гулларини қаттиқ чизиққа тортмай, меҳр билан ўстиргани каби улғайтириши лозим.

Ўзининг ёзувчилик қобилиятларини кўрсата олиши учун талабага икки йил етарлидир. Семестр ёки йиллаб чўзиладиган ўқув дастурлари талабанинг ўсиши учун етарлича вақт бермайди. Ўқитувчи талабасига ёзишни ўргатиши эмас, балки ёзувчи бўлишига фақат ёрдам бериши керак. Ўқитувчи шогирди ким бўлишни исташини тушуниши ва унга айнан шунда кўмаклашиши кераак. Талабани шафқатсизларча эгаллай олмайдиган касбига йўналтириш мумкин эмас. У фақат ким бўла олса, шунга айланади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ