Кузда иммунитетни мустаҳкамлаш қоидалари

Психология 14-10-2016

Совуқ ҳавода шамоллаш, бронхит ва ангина каби касалликларга чалинмаслик учун нима қилиш керак? Организмнинг ҳимоя кучларини мустаҳкамлашга киришинг. Кучли иммунитет вирус ва бактериялардан ишончли қалқонга айланади. Иммунитетни мустаҳкамлаш қоидалари ҳақида "Лиза" нашри сўз юритди.

 

1. Тўғри овқатланинг

Куз мавсумида ўзингизни қийнамасдан машаққатли парҳезлар ва очликдан воз кечинг. Организмга зарур бўлган витаминлар, минераллар ва микроэлементларга бой меъёрий рацион - саломатликнинг асосий шарти. 

 

2. Тартибга риоя қилинг

Кунингизни шундай ташкил қилингки, унда ортиқча стресс ва чарчоқларга ўрин бўлмасин. Соғлиққа зарар етказмасдан ҳамма нарсага улгуришга ҳаракат қилинг, бунинг учун вақтингизни тўғри ташкиллаштиринг. 

 

3. Дам олинг ва тўйиб ухланг

Тўлақонли уйқу иммунитет учун катта аҳамиятга эга. Шуни ёдда тутингки, организмни қайта тиклаш учун энг кераклиси соат 22:00дан тунги 2:00гача бўлган вақт ҳисобланади. 

 

4. Спорт билан шуғулланинг

Жисмоний ҳаракат шамоллаш ва ангинанинг олдини олишда ёрдам беради. Спорт секцияси ёки фитнес клубга ёзилишнинг иложи бўлмаса, шунчаки эрталаб ва кечқурун бадантарбия билан шуғулланинг. Оддий машқлар бўлса-да, асосийси - уларнинг мунтазам бажарилиши. 

 

5. Тоза ҳавода сайр қилинг

Хиёбонда оила аъзоларингиз, дўстларингиз, севимли инсонингиз ёки ёлғиз сайр қилиш - дам олиш ва кучга тўлишнинг ажойиб усули. Табиат қўйнида спорт билан шуғулланишга имкон бўлса, ундан-да яхши! Шунда организм икки карра кўп кислородга тўйинади. 

 

6. Чиниқинг!

Чиниқишнинг усуллари кўп. Совуқ сувда ювиниш, совуқ ва иссиқ сувни кетма-кет устингиздан қуйиш, умумий контраст душ, салқин нам сочиқда артиниш энг маъқул усулдир. Чиниқишнинг айнан ўзингизга мос келувчи усулларини танланг ва уларни мунтазам тарзда амалга оширинг.

 

7. Ҳавони намлантиринг

Қуруқ ва илиқ ҳаво бурун-ҳалқум шиллиқ қаватининг қуриб кетишига сабаб бўлади, натижада вирус ва бактериялар фаол кўпая бошлайди. Ҳаво намлантирувчи қурилмани харид қилинг ва мунтазам равишда хоналарни шамоллатинг. Кундузи ҳаво ҳароратини 18-22, тунги вақтда эса 16-20 даражада сақлаш тавсия этилади.

 

8. Кўпроқ табассум қилинг!

Ижобий руҳий ҳолат саломатлик учун жуда муҳим. У иммунитетни мустаҳкамлаш, яхши кайфият ва ўзига бўлган ишончнинг ортишига сабаб бўлади. 

 

9. Тўғри даволанинг

Тўғри даволаниш касалликларнинг қайтарилмаслиги учун ўзига хос профилактика ҳисобланади. Ангина тез-тез безовта қилса, дори танлаётганда унинг нафақат томоқдаги оғриқни қолдириши, балки шамоллашни бартараф қилиши ҳамда қайта ангинанинг олдини олишига ҳам эътиборли бўлинг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ