Лондон, Гонконг, Нью-Йорк — энг қиммат шаҳарлар

Биласизми? 12-12-2014

Лондон, Буюк Британия

Лондон сайёрамизнинг яшаш учун энг қиммат шаҳри, деб эътироф этилди. Кейинги беш йил ичида илк маротаба Англия пойтахти қимматбаҳолик бобида Гонконгни қувиб ўтди. Экспертлар Лондонда яшаш нархининг ўсишини фунтнинг мустаҳкамланиши ва кўчмас мулк нархининг ошиши билан изоҳлашмоқда. Кейинги олти ойда бу ерда уй-жой харажатлари 10,6 фоизга ошган бўлса, Гонконгда эса аксинча, уй-жой нархи тушмоқда.

Лондон

Лондон, Буюк Британия

Рейтинг ижара ҳақи ҳамда уй-жой ва тижорат мулклари харажатлари нархи асосида тузилган. Ушбу рейтингни тузишда озиқ-овқат, транспорт, бензин ва бошқа маҳсулотлар нархи ҳисобга олинмаган. 

Гонконг, Хитой

Гонконг, Хитой

Шуни ҳам унутмаслик лозимки, харажатлар АҚШ долларида келтирилган бўлиб, валюта курсларининг ўзгариши ҳам рейтингга таъсир кўрсатган. Таққослаш учун: “Economist Intelligence Unit” рейтингида 160 дан ортиқ маҳсулот ва хизматлар нархи ҳисобга олинган бўлиб, унда Сингапур дунёнинг энг қиммат шаҳри дейилган, Лондон эса 15-ўринни эгаллаган. Британия пойтахтида уй-жой эгаси бўлиш осонмас. Чунки биринчидан, кўчмас мулк жуда қиммат туради, иккинчидан, ер солиғи ҳам анча юқори.

Нью-Йорк, АҚШ

Шундай қилиб, мазкур рейтингда Лондон биринчи, Гонконг иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин эса Нью-Йоркка тегишли.  

Кейинги ўринлар Париж ва Токиога насиб этди. Агарда Гонконгда нархлар пасайишда давом этса, келаси йили Токио юқори учликка кириши мумкин.

Нью-Йорк, АҚШ

Россия пойтахти Москва Сингапур ва Сиднейдан кейин еттинчи ўринни эгаллади. Қиммат шаҳарлар рўйхатига Дубай, Шанхай, Рио-де-Жанейро ва Мумбай ҳам киритилди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ