Лоренц боғи: музликлар, кенгуру ва қушларни кўриш мумкин бўлган ғаройиб маскан

Ажабтовур воқеалар 30-01-2019

Янги Гвинея ороли ландшафтининг хилма-хиллиги, ҳайвонот ва ўсимлик оламининг бойлиги билан ажралиб туради. Бу ерда барча нарсалар бор: қор билан қопланган тоғ чўққиларидан тортиб, соҳил бўйидаги дарахтзорларгача. Ана шу бетакрорликни сақлаш учун ҳам оролнинг Индонезия қисмида жойлашган Лоренц миллий боғи яратилган.

Лоренц миллий боғи оролнинг жами экотизимини ўз ичига олган 25 056 кв. км майдонни эгаллаган. Қирғоқда дарахтзор ва ботқоқликлар мавжуд бўлиб, улар турли ўсимликларга эга экваториал ўрмонлар билан алмашади. Ўрмонлар денгиз сатҳидан 700 метр баландликкача кўтарилган. 4000 метр баландликдан бошлаб қор билан қопланган қоя массивлари бир-бири билан алмашади.

Лоренцнинг ўзига хос жиҳати сифатида тропиклар учун ҳақиқатан ҳам ғаройиб объект саналган Маоке тоғлари ва унинг баланд нуқтаси Пунчак-Жая (баъзида оддийгина Жая)ни айтиш мумкин. Баландлиги 4 884 метр бўлган Пунчак-Жая тоғининг бетакрорлиги шундаки, унинг юқори қисмини ҳақиқий музлик безайди. Жаядан ташқари баландлиги 4 минг метрдан ортиқ бўлган бошқа қоялар ҳам бор. Улар ҳам қор билан қопланганини кузатиш мумкин.

Экваториал ва тропик ўрмонлар ернинг бошқа экотизимлари орасида энг юқори био хилма-хилликка эга. Лоренц боғи ҳам бунга мисол бўлади. Ушбу бетакрор минтақа тадқиқотчиларининг бари бу ерда илм-фанга маълум бўлмаган ҳайвон ва ўсимлик турлари мавжудлигини бир овоздан маъқуллашган.

Бироқ ҳудуднинг катта қисми картограф ва биологлар томонидан тадқиқ этилган. Бу ерда топилган фауна вакиллари сифатида қанотлиларнинг 630 турини айтиш мумкин. Тўтиқушларнинг хилма-хил турлари, жумладан, какадуларнинг 30 дан ортиқ тури, каптарларни Лоренц боғининг ўрмон қисмида учратиш мумкин. Бу ерда камёб, учмайдиган қуш тури – казуарлар ҳам бор. Сут эмизувчиларнинг хилма-хиллиги камроқ, бугунга қадар уларнинг 120 га яқин турлари аниқланган. Бироқ маҳаллий йиртқичлар ўзига хос.

Ғаройиб ёввойи олам маҳаллий аҳоли – оролда яшайдиган папуасларнинг бир неча қабилалари учун уй ҳисобланади.

Боғнинг яратилиши барча ерда мавжуд цивилизациянинг келишини ноаниқ вақтга ортга суриб, шубҳасиз, ушбу қабилаларга ижобий таъсир кўрсатди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ