Лукашенко Минскдаги жоме масжидининг очилиш маросимида барчани лол қолдирди

Жамият 12-11-2016

Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскдаги жоме масжидининг очилиш маросимида ўзининг хатти-ҳаракати билан кўпчиликни лол қолдирди. Бу ҳақда Yangidunyo.uz сайти хабар бермоқда.

Беларусь муфтийси дастлаб Ражаб Эрдўғанга Қуръони карим тутказади ва Туркия президенти уни ўпади. Шундан сўнг Лукашенко ҳам Қуръони каримни ўпади. Бироқ маҳаллий БЕЛТА агентлиги ушбу воқеа тасвирлаган суратни ошкор қилмади. Шундай бўлса-да, ушбу сурат Туркиянинг Posta сайти орқали чоп этилди.

Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Александр Лукашенко ҳамда Ражаб Эрдўған Минскдаги жоме масжидини очиб беришда иштирок этишганди.

 


МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ