Маркетологлар сири: онгга таъсир этиш усуллари

Биласизми? 27-09-2018

Ҳар қандай маркетологнинг муҳим вазифаси – кўпроқ сотиш. Бу маҳсулот сизга ҳақиқатан ҳам зарур бўлиши – факт эмас. Бугун бизни харид қилишга ундаш учун маркетологлар онгимизнинг ўзига хос жиҳатларидан қандай фойдаланишлари ҳақида ҳикоя қиламиз.

Фото: KitKat

Ранглар

Бошқа жонзотларга қараганда кўпроқ рангларни ажрата оламиз. Тасвир ёки буюм қанчалик ёрқин бўлса, уни сезишимизнинг имконияти ортади. Маркетологлар ҳам ёрқин ўрам, ёзув ва реклама билбордларини яратиб, айнан шундан фойдаланишади.

Фото: McDonald’s

Тушунчаларни ўзгартириш

Тасаввур қилинг, умр бўйи М ўлчамидаги кийимларни кийгансиз. Дўконга келдингиз, устингиздаги кийим осилиб турибди. Албатта, мияга келадиган илк фикр бу сиз – вазн ташладингиз. Бироқ бу доим шундай эмас. Ишлаб чиқарувчи ва маркетолог аёлларнинг абадий истаги – озғинроқ ва яхшироқ бўлишни яхши тушунадилар. Улар ўлчам тизимини ўзгартирадилар. Натижада, сиз ўлчами кичикроқ буюмни сотиб оласиз. Онгингиз эса бу дўкон билан боғлиқ ёқимли хотираларни эслаб қолади.

Бу фастфудга ҳам тегишли. Кичик фри картошкаси бугун ва 10 йил илгари – бу буткул бошқа-бошқа нарсаларэканига ҳайрон қоласиз. Ҳозир порция ва унинг нархи анча катта. Кичик картошкани олишга ўрганган одамлар буни сезишлари даргумон. Ахир даромад ўсмоқда…

Фото: Depositphotos

Назарни кузатиш

Инсоннинг назари деярли ҳар доим бир хил траектория бўйлаб ҳаракатланади. Бундан ташқари, ўз-ўзидан диққатимизни тортадиган нарсалар бор: кўзлар, болалар ва ҳайвонлар. Реклама яратганда ва дўконларда маҳсулотларни жойлаштирганда маркетологлар ҳам айнан ўша нарсалардан фойдаланади.

Фото: Shutterstock

Ҳидлар

Сўнгги йилларда дўконларда ҳавога турли ҳид бериш воситаларидан фойдаланила бошланди. Улар ёқимли атмосфера яратиб, жой билан боғлиқ ижобий хотираларга сабаб бўлади. Яхши ҳислар ҳам буюм ҳидини чақириши мумкин: у хоҳ янги техника бўлсин, хоҳ китоб.

Фото: Shutterstock

Ўрам текстураси

Ҳайрон қоласиз, ўрам текстураси, қалинлиги таъмни билишимизга катта таъсир ўтказиши мумкин. Агар ўрам зич материалдан тайёрланган ва сифатли бўлса, онгсиз равишда ундаги товар ҳам яхшидек туюлади. Эслаб кўринг, кўпчилик барчага маълум газли сув шиша идишда пластикдагига қараганда мазалироқ деб ҳисоблашади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ