Машҳур физикларнинг ҳикматли сўзлари

Машҳурлар 27-02-2015

Ёзувчилар, файласуфлар ва бошқа ижтимоий соҳа вакиллари дунёдаги барча нарсалар ҳақида чиройли сўзлашлари мумкин, лекин физикларгина олам ва табиатни асл ҳолича тушунадилар. Бундан ташқари, улар ҳам ўзига хос тасаввур ва фалсафага эгалар.

Машҳур физикларнинг ибратли сўзлари ва фалсафий фикрлари гулдастасидан баҳра олинг.

 

Никола Тесла

Электротехника ва радиотехника соҳаси бўйича ихтирочи, муҳандис, физик.

“Бошингдан баланд сакрай олмайсан” деган ибора сизга таниш бўлса керак? Бу нотўғри. Инсон ҳамма нарсага қодир.

Ҳаттоки жимитдайгина мавжудотнинг ҳаракати ҳам бутун Коинотни ўзгартириб юбориши мумкин.

Замонавий олимлар аниқ ўйлаш ўрнига чуқур ўйлашади. Аниқ фикрлаш учун соғлом ақл керак, чуқур фикрлаш эса телбаларнинг ҳам қўлидан келади.

Агар бирорта ҳам давлатга муваффақиятли ҳужум қилиш имконияти бўлмаса, урушлар тугайди.

 

Лев Ландау

Рус назариётчи физиги, илмий мактаб асосчиси, физика бўйича Нобель мукофоти лауреати (1962).

Инсон даҳосининг энг буюк ютуғи шундаки, у ўзи тасаввур қила олмайдиган нарсаларни ҳам тушуна олади.

Ҳар бир инсон муносиб яшаш учун етарлича кучга эга. Замоннинг оғирлиги ҳақидаги гаплар эса ўз ҳаракатсизлигини ва дангасалигини оқлаш учун баҳона холос. Ишласанг, замоннинг ўзгаришини кўрасан.

Энг ёмон гуноҳ — зерикиш! Қиёмат куни Яратган сендан сўрайди: “Нега сен ҳаёт қувончларидан баҳраманд бўлмадинг? Нима учун зерикдинг?”

Аёлларга таъзим қилсак арзийди. Уларнинг кўп фазилатлари, айниқса, сабрлари учун. Ишончим комилки, агар эркаклар туғиш қобилиятига эга бўлганларида, инсоният аллақачон йўқолиб кетган бўларди.

 

Нильс Бор

Даниялик физик ва файласуф, физика бўйича Нобель мукофоти лауреати (1922).

Эксперт — бу жуда тор мутахассисликда жуда кўп хатоларга йўл қўйган кишидир.

Агар сизни квант физикаси қўрқитмаган бўлса, демак сиз унинг ҳеч нарсасини тушунмабсиз.

 

Петр Капица

Рус муҳандиси, физик, физика бўйича Нобель мукофоти лауреати (1978).

Инсонга ҳеч нарса эртага кечагидан кўра ақллироқ бўлишига халақит бермайди.

Инсон ёшлигида аҳмоқликлар қилишдан қўрқмайди.

Истеъдоднинг асосий белгиси — инсон ўзининг нимани хоҳлаётганини билишидир.

Ижод эркинлиги — хатоларга йўл қўйиш эркинлигидир.

 

Эрнест Резерфорд

Британиялик физик, ядро физикаси асосчиларидан бири, кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати (1908).

Агар олим тажрибахонасини тозалаётган фаррошга ўз ишининг маъносини тушунтириб бера олмаса, демак нима иш билан шуғулланаётганини ўзи ҳам билмайди. 

Барча фанлар физикага ва марка тўплашга бўлинади.

Илмий ҳақиқатнинг эътироф этилиши уч босқичдан иборат: биринчиси — “бу —бемаънилик”, иккинчиси — “бунда нимадир бор”, учинчиси — “бу ҳаммага маълум”. 

 

Ричард Фейнман

Америкалик физик, квант электродинамикаси ва ва атом бомбаси яратувчиларидан бири, физика бўйича Нобель мукофоти лауреати (1965).

Агар сиз ҳар доим ўзингизга “Буни қила оламан, лекин қилмайман” десангиз, бу “қила олмайман” деган билан баробар.

Ҳеч иккиланмасдан таъкидлашим мумкин: квант механикасини ҳеч ким тушунмайди.

 

Ўқишни тавсия этамиз:

Дунёдаги машҳур инсонларнинг исмлари аслида қандай

Пул “синдира” олмаган машҳурлар

Уинстон Черчиллнинг ҳаёт дарси

Брюс Лидан етти маслаҳат



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ