Машҳурларнинг пул ҳақидаги доно фикрлари

Машҳурлар 26-09-2016

Пул - инсонга чиройли ҳаёт кечириш, қимматбаҳо кийим-кечаклар харид қилишга имкон берувчи, баъзан эса маълум бир маънода уни бахтли қилувчи нарса. Муаммо шундаки, одатда у доим камдек кўринади. Пуллар меваларга ўхшаб дарахтда ўсмайди ва ёмғир каби осмондан тушмайди, шу боис бюджет юритишимизга тўғри келади. Бунинг яхши томони бор, албатта - сиз ўз ҳаётингизни назорат остига оласиз. Машҳурларнинг қуйидаги доно сўзлари пулларни тежаб ишлатишингизга туртки бўлса, ажабмас.






Пулинг бўлиб, кўнглинг тусаган нарсани сотиб олиш яхши, албатта, лекин вақти-вақти билан текшириб тур - пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсаларни бой бермадингмикан?

 Жорж Лоример


Пулни ишлаб топган киши ва бадавлат инсон ўртасида улкан фарқ бор.

Марлен Дитрих


Пулнинг кетидан қувма - уни қарши ол.

Жим Рон


Агар ўз бойлигимизни ўзимиз бошқарсак, унда биз  бой ва эркинмиз; агар бойлигимиз бизни бошқарса - у ҳолда биздан ночори йўқ".

Эдмунд Бёрк


Ҳаётингиздаги устувор хислатлар ҳақида гапирманг. Пулингизни нимага сарфлаётганингизни кўрсатинг ва мен ўзим улар ҳақида сўзлаб бераман.

Жеймс Фрик


Агар бой-бадавлат бўлишни истасангиз, захиралар ҳақида даромаддек ўйланг.

Бенжамин Франклин.


Кўпчилик ўзи ҳақида пул топишни билмайди, деб ўйлайди. Аслида эса уларни тўғри сарфлашни билмайдиган бўлишади.

Фрэнк Кларк


Кимлардир пули тугагандан кейингина у ҳақида ўйлай бошлайди, бошқалар эса вақт борасида худди шундай.

Иоганн Вольфганг Гёте


Неча пул топишингиз эмас, қанча пулингиз қолиши, уларнинг сизга қандай хизмат қилиши ва улар билан неча авлодингизни таъминлай олишингиз муҳим.

Роберт Кийосаки


Тежамкорлик одати ўз-ўзидан таълим ҳисобланади; у эзгуликни тарбиялайди, фидокорликка ўргатади, тартиб-интизомни шакллантиради ва дунёқарашни кенгайтиради.

Торнтон Мангер


Пул қадри ҳаётингизни назорат қилишингизга қараб ошаверади.

Тимоти Феррисс


Пуллар келажакда хоҳлаган нарсамизни сотиб олишимизни кафолатлайди. Ҳатто ҳозир бизга ҳеч нарса керак бўлмаса-да, улар келажакдаги янги истакни амалга ошириш имконияти билан таъминлайди.

 

Арасту



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ