Математик фокуслар

Фан ва космос 30-12-2014

Байрам ўтиришларида ёки дўстлар даврасида бўлганингизда йиғилганларни ўз математик қобилиятингиз билан ҳайратга солишни истайсизми? У ҳолда қуйидаги фокуслар сизга асқотиши мумкин.

Математик экстрасенс

Бирор кишидан 99 гача бўлган сонни ўйлашини сўранг. Кейин эса ундан қуйидаги амалларни бажаришини илтимос қилинг:

1. Ўйланган сонни 2 га кўпайтириш.  

2. Чиққан сонга 12 ни қўшиш. 

3. Йиғиндини 2 га бўлиш.

4. Чиққан сондан ўйланган сонни айириш. 

Натижа эса, албатта, 6 сони чиқади. Сиз бемалол “Натижа 6 чиқдими?” деб сўрашингиз мумкин. 

Сонни 25 га кўпайтиришнинг осон йўли

Бу усулни мактабда ўргатишмайди. У исталган сонни 25 га осон кўпайтириш имконини беради. Масалан, 44 ни 25 га кўпайтирмоқчисиз. Бунинг учун кўпайтириладиган сонга иккита ноль қўшамиз ва уни 4га бўламиз.

44 х 25 = 1100. 44га иккита ноль қўшамиз, 4 га бўламиз: 4400\4 = 1100 ёки 16 х 25 = 400. 1600\4 = 400.

5 билан тугайдиган соннинг квадратини чиқариш

Бунда иккита қоидани ёдда тутиш лозим:

— Дастлаб биринчи сонга ундан кейин келадиган сонни кўпайтирамиз.  

— Ҳосил бўлган йиғиндидан кейин 25 сонини қўямиз.

Масалан, 85 нинг квадратини чиқариш учун бундай қиламиз: 8х9 = 72. Унга 25 ни қўямиз: 7225. 85 х 85 = 7225. Ёки 25 нинг квадратини чиқариш учун: 2х3 = 6. 625. Ишонмасангиз, калькуляторда текшириб кўришингиз мумкин.   



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

  • Акмал
    3 йил олдин


    охири беш билан тугайдиган сонларни квадратини топишни мен 3-синфдалигимда қизиқарли математика китобидан ўрганган эдим.. кўпчилик юқори синф болалари ҳайрон қолишарди.. мен бўлса худди ҳақиқий генийдек ҳис қилардим ўзимни )))

  • user
    4 йил олдин


    Aldagani bola yaxshi
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ