Майда ташвишлардан халос этувчи янгича буюмлар

Ихтиролар 26-12-2014

Маиший муҳандислик ғояси бир жойда тек тургани йўқ: ҳаётимизни енгиллаштириш учун кечаю кундуз ҳаракат қилмоқда. Баъзан фойдали буюм пайдо бўлмагунча қанча кўп майда ноқулайликлардан қутулиш мумкинлиги хаёлимизга ҳам келмайди. 

Биз қуйида санаб ўтадиган қизиқ буюмлар ҳам майда муаммолардан халос қилиш мақсадида яратилган. 

Супургини тозалайдиган хокандоз

Бироз янгиланган хокандоз супургига ёпишиб қолган чангни қўлни ифлос қилмасдан кетказиш имконини беради.  

Идиш қуритгич

Бундай қуритгичдан сув раковинага оқиб тушади. 

Йўқолган калит ва телефонни қидириш қурилмаси

Телефон ва калитларга умумий узаткич билан боғланган белгилар маҳкамланади. Агар телефондан жуда узоқ кетсангиз, узаткич чийиллашни бошлайди. 

Катак-катак тахта

Аниқ тўғраш учун тахта. Тайёрлаш усулида “1 сантиметр” дейилган бўлса, эплаймиз. 

Ихчам намлантиргич

Уйда каттакон намлантиргичга жой қидиришнинг кераги йўқ. Ҳаммаси жуда осон. 

Ўрин учун вентилятор

Ҳаво иссиқ, аммо кўрпага бурканиб ухлаш қулай бўлса, кўрпа тагига салқин ҳаво етказиб берадиган махсус вентилятор ёрдам беради. 

Икки бўлмали това

Масаллиқларни алоҳида қовуриш керак бўлса, лекин идишларни юқ қилишни истамаганда, икки бўлмали това асқотади. 

Нонушта комбайни

Бу комбайнда қаҳва ҳам, тостни ҳам тайёрлаш, яна тухумни қовуриш мумкин. 

Магнитли ўчиргич

Нуқул қаёққадир йўқолиб қоладиган калитлар учун қулай жой. 

Лазер қайчи

Лазерда юрадиган қайчи. Ҳеч қачон хато кесмайди.

Зираворлар учун банка

Зираворларни бир талай пакетлар орасидан қидириб юрмаслик учун. Ҳаммаси ихчам, битта жойда, ҳатто айланади. 

Стейклар учун термометрлар

Стейкларнинг пишганлик даражасини аниқлаш учун. Фол очишга ҳожат бўлмайди. 

Йиғма стуллар

Бундай стуллар осон терилиб, йиғилган ҳолда кам жойни эгаллайди. 

Қайнаб-тошишга қарши насадка

Сутнинг пишиб чиқишини назорат қилолмай қолган бўлсангиз ҳам, плита тозалигича қолади. 

Тарозили тахта 

Маҳсулотни ортиқча тўғраб юбормаслик учун асқотади. 

Стол ва тренажёр

Агар узоқ ишлаб қолганингизни ва оёқ-қўлларингиз чигилини ёзишингиз кераклигини ҳис қилаётган бўлсангиз, бундай столни юқорироқ кўтариш, компьютердан узоқ кетмаган ҳолда тренажёрда “сайр қилиш” ҳам қилиш мумкин.  

Ўзгача санчқилар!

Ҳатто энг оддий таомни ҳам ранг-баранг қилади. 

Торт учун пичоқ

Бундай пичоқ-куракча ёрдамида тортни ортиқча уринишларсиз ликопчаларга бир хил қилиб кесиш мумкин. 

Деворлари бор тахта

Бундай тахтакачда маҳсулотлар тўкилиб кетмайди. 

Чўмич учун тумшуқ

Суюқликларни косага аниқ қуйишга ёрдам беради. 

Тухум чақадиган қурилма

Агар тухум чақиш муаммо бўлса (пайларнинг чўзилиши, кесиклар, жароҳатлар), тухумнинг пўчоғини чақиш учун махсус агрегат мавжуд. 

 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ