Майкл Жексон энг бой марҳум машҳурлар рейтингини бошқармоқда

Машҳурлар 13-10-2016

Энг бой марҳум машҳурлар рейтингида Майкл Жексон бошчилик қилмоқда. У кетма-кет тўртинчи йил шундай рейтингда биринчи бўлди. Бу ҳақда Forbes маълумотларида келтирилган.

Нашр ходимларининг ҳисоблашича, 2009 йили вафот этган "поп қироли"нинг мероси келтирган даромад 2016 йилнинг 1 октябри ҳолатига кўра, 825 млн долларни ташкил қилган. Даромаднинг аксар қисми - 750 млн доллар Жексон асосий улушга эгалик қилган Sony/ATV овоз ёзиш компаниясидан келган.

Иккинчи ўринда 2000 йили вафот этган америкалик рассом-карикатурачи Чарльз Шульц (Peanuts ва Снупи ҳақидаги комикслар муаллифи) қайд этилган. Унинг даромади 48 млн долларни ташкил қилган.

Учинчи поғонада шу йилнинг сентябрида оламдан ўтган профессионал гольфчи Арнольд Пальмер қайд этилди. Унинг натижаси 40 млн доллар.

Тўртинчи ўринда эса 1977 йили вафот этган Элвис Пресли (27 миллион доллар) номи жойлашган.

Кучли бешликни 25 миллион доллар "ишлаб топган" қўшиқчи ва композитор Принц (Принс Роджерс Нельсон) якунлаб берган.

Рейтингга шунингдек мусиқачи Боб Марли (1981 йили вафот этган, 21 млн доллар) ҳамда қўшиқчи Дэвид Боуи (шу йилнинг январида вафот этган, 10,5 млн доллар) номлари киритилган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ