Майкл Полландан тўғри овқатланишнинг 5 оддий қоидаси

Оммабоп 24-11-2016

Соғлом озиқланиш тарафдори ва ёзувчи Майкл Поллан истеъмол қилаётган маҳсулотингизга эътиборли бўлишда ёрдам берувчи беш маслаҳат билан бўлишди. "Лайфхакер" унинг тавсияларини тақдим этди.

Америкалик ёзувчи, журналист, соғлом овқатланиш тарафдори, «Ҳамма нарса ейдиганлар дилеммаси», «Истаклар ботаникаси», «Истеъмолчи манифести» бестселлерлари муаллифи. 

Поллан ўз тадқиқоти давомида замонавий илм-фанда озиқланиш қоидалари ҳақида кўп маълумот йўқлигини англаб етди. Телевидение ва ОАВ тарғиботи натижасида кенг тарқалган турли фикрлар ҳамда ёлғон маълумотлар талайгина. Бироқ бир далил баҳсга ҳожат қодирмайди: ғарбга асосланиб озиқланувчи кишиларнинг саломатлиги анъанавий озиқланиш тарафдорларига нисбатан заифроқ. Хўш, Поллан анъанавий озиқланиш деганда нимани назарда тутмоқда?

Бундай озиқланиш парҳезнинг барча турларини қамраб олади: юқори ёғ таркибли (масалан, Гренландиядаги инуитлар асосан тюлень ёғи ҳисобига кун кечиришади), углеводли (Марказий Америка ҳиндулари асосан маккажўхори ва дуккаклилар билан озиқланади), оқсилли (Африкадаги масаилар жониворлар қони, гўшти ва сути билан озиқланади). Албатта, бу бир-биридан тубдан фарқ қилувчи уч мисол, лекин энг кўп тарқалгани - аралаш парҳез. Озиқланишнинг бирорта мукаммал парҳез тури йўқлигини тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Инсон ҳамма нарса еб кетаверади, у турли парҳезларга мослашиши мумкин. Фақат бир парҳезгина бундан мустасно — бу кўпчилик амал қилувчи ғарб парҳези.

 

Майкл Поллан


Полланнинг фикрича, бундай парҳездан воз кечиш кўплаб сурункали касалликларнинг пайдо бўлиш хавфини камайтиради. У озиқланиш қоидалари ҳақида ҳатто алоҳида бир китоб яратди. Ушбу китобдаги қоидаларнинг баъзилари билан бўлишамиз. 


1. Бувингиз ейишга яроқли деб билмаган нарсаларни еманг!

Қишлоқ хўжалиги бувингиз туғилган вақтга қараганда сезиларли даражада ўзгарди. Таомга маза берувчи ва маҳсулотларнинг яроқлилик муддатини узайтирувчи кўплаб кимёвий қўшимчалар пайдо бўлди. Бундай қўшимчалар у қадар зиён бўлмаса-да, уларни таомга қўшмасликка ва имкон қадар бундай овқатларни емасликка ҳаракат қилинг.


2. Тайёр музлатилган таомларни харид қилманг!

Музлатилган ва қадоқланган ярим тайёр маҳсулотларни эмас, уйда тайёрланган таомларни тановул қилинг. Бу соғлом овқатланишнинг энг асосий қоидаларидан биридир. 


3. Ўзингиз тайёрлаган "зарарли егуликлар"ни ейишингиз мумкин!

Бу жуда қизиқ қоида, биз тўғри овқатланиш ҳақида ўйлаганимизда одатда бундай таомларни рациондан тўлиқ олиб ташлаймиз. Бироқ Полланнинг фикрича, баъзи-баъзида бир бўлак тортни татиб кўришнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Асосийси - бунинг одатга айланмаслиги. 


4. Шунчаки одатга кўра эмас, ҳақиқатда қорнингиз очганда егуликларга қўл узатинг!

Ўйлаб кўринг, нима учун куннинг қоқ ярмида шоколад истеъмол қиласиз: ҳақиқатда қорнингиз очдими ёки бу шунчаки одатми?


5. Ҳаддан зиёд кўп ейишдан сақланинг!

Қуйидаги тажрибани синаб кўринг: ҳақиқатда қорнингиз очишини кутинг ва шундан кейингина овқатга қўл узатинг. Овқатланиш вақтида ўзингизни назорат қилишга ҳаракат қилинг ва очлик ҳисси тарк этган дамда ейишни тўхтатинг! Бу одатда тўлиқ тўқлик ҳисси келгунга қадар содир бўлади. 

Полланнинг тавсиялари жуда оддий. Уларни ўз ҳаётингизга татбиқ этишга уриниб кўринг. Бу тўғри овқатланиш борасидаги кейинги ҳаракатларингиз учун база вазифасини ўтайди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ