Мазали стейк тайёрлаш сирлари

Пазанда 21-01-2015

Стейк музламаган бўлсин. 

Стейк тайёрлашда ҳарорат жуда муҳим. У хона ҳароратига яқин бўлиши керак. Қовуришдан олдин стейк “дам олиши” керак. Шунда гўшт бир хилда қовурилади.

Стейкда ортиқча нам бўлмаслиги лозим. Кўриниши чиройли бўлиши учун у 150 даражадан баланд ҳароратда қовурилиши керак. Агар стейкнинг усти нам бўлса сув қайнаб буғланади ва гўштнинг яхши қовурилишига имкон бермайди.

Ранги ва қалинлигига эътибор беринг. 

Гўшт ёрқин-қизил рангда бўлиши лозим. 

Қалинлиги эса 2,5 сантиметрдан кам бўлмаслиги керак. 

Стейк тўғри тайёрланганига ишонч ҳосил қилинг. 

Стейкнинг рангига эътибор беринг. У қизил, пушти ёки жигарранг бўлиши мумкин, лекин стейк ичидаги гўшт ранги бир хил бўлиши керак. 

Тўғри тайёрланган стейк мана бундай кўринишда бўлади.

Стейк қандай бўлмаслиги керак? 

Ҳар бир бўлак ичидаги турли рангдаги “йўл-йўл” қатламларни кўряпсизми? 

Пиширишдан олдин совуқ ёки музлатилган ҳолатда бўлган стейк мана шундай кўринишга келиб қолади. Гўшт бир хилда қовурилмайди. Стейкнинг ички қисми ҳеч қачон йўл-йўл бўлмаслиги керак.

Стейкни дарҳол бўлакларга ажратманг. 

Стейкни пишиши билан кесишга шошилманг. Ҳеч бўлмаганда 5 дақиқа кутинг. Стейк тайёрланаётган пайтда шарбат унинг марказига тўпланади. Агар стейкни дарҳол кессангиз, шарбат оқиб кетади. У билан бирга эса таъми ҳам йўқолади. Стейк бемаза бўлиб қолади. Озгина кутсангиз, шарбат стейкка бир текисда тарқалади.

Гўштни толаларга кўндаланг кесинг.

Стейкни қандай кесиш ҳам муҳим. Агар стейкни тўғри кессангиз гўшт жудаям юмшоқ бўлади. Стейк узунлиги бўйлаб чапдан ўнгга чизиқлар ўтади. Улар гўшт толаларидир. Агар гўштни толаларга кўндаланг ҳолда кессангиз, чайнаш осон бўлган калта толалар ҳосил бўлади. Агар толалар бўйлаб кессангиз, узун толалар пайдо бўлади ва гўштни чайнаш қийинлашади.

Соусдан воз кечинг.

Агар стейк тўғри тайёрланса, унга соуснинг қўшишнинг ҳожати қолмайди.

Зираворлар

Сифатли стейкка туз ва туйилган қора мурчдан бошқа нарсанинг кераги йўқ.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ