McDonald’s ҳақида сиз билмаган 21 факт

Компания 19-06-2015

Жаҳонга машҳур  McDonald’s тезкор овқатланиш тармоғи бу йил ўз юбилейини нишонлайди: унинг ташкил топганига роппа-роса 75 йил тўлди. Бугунги кунда ушбу америка корпорацияси бутун дунё бўйлаб ресторанлар, улкан ҳажмдаги пул айланмаси ва шон-шуҳратга эга. “Тезкор овқатланиш саломатлик учун зиён ва семиришга олиб келади”, дея ҳисобланса-да, McDonald’s ресторанлари гамбургер, фри картошкаси ва бошқа таомлардан татиб кўриш истагида ташриф буюрувчилар билан доимо тирбанд.

1. McDonald’s таомномасида илгарилари биринчи ўринда хот-доглар турган, гамбургерлар эмас.

2. Ҳар саккизинчи америкаликдан бири қачонлардир McDonald’s тармоғида меҳнат қилган.

3. McDonald’s даги "Цезарь" салати гамбургердан кўра калориялироқ ҳисобланади.

4. McDonald’s тармоғи ҳар куни дунё бўйлаб 68 млн. кишини боқади. Бу Буюк Британия аҳолисидан ҳам кўп.

5. McDonald’s нинг кунлик даромади 75 млн. долларни ташкил этади.

6. McDonald’s логотипи хочдан кўра кўпроқ тарқалган.

7. "Биг-Мак" турли мамлакатлардаги аҳолининг харид қувватини солиштириш учун иқтисодий кўрсаткич сифатида анчадан бери фойдаланилади.

8. McDonald’s корпорацияси ўйинчоқларнинг энг йирик дистрибьютори ҳисобланади.

9. McDonald’s тармоғи ресторанларидан бирига Буюк Британия қироличаси эгалик қилади: ушбу ресторан Букингем саройида жойлашган.

10. 2005 йили  Рональд Макдональд исм-шарифли шахс Wendy’s тезкор овқатланиш ресторанида талончиликни амалга оширган.

11. Қанчалик ажабланарли бўлмасин, McDonald’s энг йирик ресторанлар тармоғи эмас: бу борадаги етакчилик Subway компаниясига тегишли.

12. “Бик-Мак” харид қилиш учун Ҳиндистонда бу мамлакатнинг ўртамиёна фуқароси олти соат ишлаши керак бўлади.

13. Кўпчиликнинг хабари йўқ, аммо ўтган асрнинг 70-йилларида McDonald’s да пицца ҳам буюртма бериш мумкин эди.

14. Японияда Рональд Макдональдни япон тилида аниқ “р” товуши бўлмагани учун Дональд Макдональд деб аташади.

15. McDonald’s нинг оддий ходими ушбу корпорация бош директори бир соат давомида оладиган маблағни ишлаб топиши учун 7 ой керак бўлади.

16. McDonald’s нинг корпоратив сайтида корпорация ходимларига тезкор овқатланиш маҳсулотларидан тийилиш тавсия этилади.

17. 80 мингдан зиёд киши McDonald’s корпорациясининг Гамбургер Университетида гамбургершунослик бакалаври диломини олишган.

18. “Биг-Мак”, фри катошкаси ва катта “Кола” истеъмол қилишдан сўнг пайдо бўладиган барча калорияларни йўқотиш учун камида 7 соат тўхтамай пиёда юриш керак.

19. McDonald’s корпорацияси ҳар 14,5 соатда янги ресторан очади.

20. McDonald’s нинг ички корпоратив қоидалари от миниб келганларга McDrive ойнаси орқали хизмат кўрсатишни таъқиқлайди.

21. Аризона штатидаги Седон шаҳрида McDonald’s нинг ягона феруза рангли логотипга эга ресторани фаолият кўрсатади.

Ҳулкар Аҳмедова тайёрлади



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ