Меҳмонхоналардаги инжиқ мижозлардан норозилик хит-паради

ПОЗИТИВ 6-01-2015

Дам олиш дамлари инсон ҳаётида узоқ кутиладиган ва жудаям қисқа вақтда ўтиб кетадиган ҳодиса ҳисобланади. Инсон бундай пайтларда доимий стресслардан, турли муаммолардан халос бўлади. Кимлардир дам олиш вақтини дўстлари билан, бошқа бировлар эса яқин инсонлари даврасида ўтказади. Лекин афсуски ҳамма ҳам бундай фикрда эмас. Шундай инсонлар борки, улар энг хушманзара дам олиш масканларида ҳам мириқиб ҳордиқ чиқара олишмайди. Бундай инсонлар саёҳатда бўлишсада, барча нарсалардан нолиб юришади. Қуйида энг кулгили ва учратиш қийин бўлган 25 арз-додни ҳукмингизга ҳавола этамиз. Улар ўйлаб топилмаган, балки сайёҳлар томонидан тўплаб борилган. 

1. “Қуёшда қорайишни ман этиш керак. Бизнинг дам олишимиз чипакка чиқди. Эрим бегона аёллар билан дон олишни мўлжаллаб юрибди”.

2. “Биз жойлашаган хонанинг ҳаво ҳарорати 16 даражани кўрсатаяпти. Мана сизга далил —суратга олинган сифатли сурат. (Суратда хона ҳарорати 20 даражани кўрсатиб турарди)

3. “Бизга берилган қўлланмада “Меҳмонхонада соч олиш тақиқланади” деб ёзилган экан. Биз эса сартарошлармиз. Шунинг учун бизга атай ёмон хизмат кўрсатишаяпти.

4. “Бокалимдаги муз жудаям тез эриб кетаяпти”

5. “Сиз бизни шовқин-сўронли жойлардан ва мана бу сайёҳлардан узоқда шаҳар томоша қилдиришингиз ва бу қарорга биз сайёҳатга чиқишимиздан олдин келишингиз лозим эди”.

6. “Қўлланмада Испанияда қуёш қайси томонга ботиши кўрсатилмаган экан”.

7. “Қумнинг бундай қайноқ бўлиши ҳақида ҳеч ким бизни огоҳлантирмади. Унда юришнинг деярли иложи йўқ-ку ахир”.

8. “Менга бир кунда бир марта бор йўғи икки ўрамдангина ҳожатхона қоғози беришди”.

9. “Ишончим комилки, мен бу меҳмонхонада аввал ҳам бўлганман. Шу боис яна қайтадан бу ерда қололмайман”.

10. “Шаҳар айлангани чиққанимизда, биз пиёда юрган йўл жуда ҳам нотекис ва юришга ноқулай экан. Шу боис шаҳарнинг кўзга кўринган масканларини яхши томоша қила олмадик”.

11. “Меҳмонхонадаги грекча таом жудаям грекча экан. Шу боис яқин орадаги фаст-фудлардан бирига боришимизга тўғри келди”.

12. “Биз аквапаркка боргандик. Бироқ ҳеч ким ўзимиз билан чўмилиш кийимлари ва сочиқ олиб олишимиз лозимлиги ҳақида бизни огоҳлантирмади”.

13. “Мени чивин чақиб олди. Ҳеч ким уларни чақиши ҳақида мени огоҳлантирмаганди”.

14. “Соҳилдаги қум қўлланмада кўрсатилган қумга қараганда бироз оқроқ экан”.

15. “Болгарияда жудаям кўп болгар бор экан”

16. “Мен ўз хонамни дўстим жойлашган уч ётоқли хона билан таққослаганимда, мен жойлашган номер уникидан анча кичиклиги маълум бўлди”

17. “Бизга Ямайкадан уйга — Англияга қадар тўққиз соат учишимиз ҳақида айтишди. Нега америкаликлар уч соатда уйларида бўлишади-да, биз тўққиз соат учишимиз керак. Бу ноҳақлик”.

18. “Нега Сиднейда шаҳар бўйлаб кенгурулар сакраб юрмайди? Бу мени жуда ҳайратга солди”.

19. “Қайиқ олиш учун узун навбатга туришимизга тўғри келди. Энг ёмони у ерда кондиционер йўқ экан.

20. “Биз кўчада нарса сотиб ўтирган чайқовчидан 5 еврога Ray-Ban сотиб олгандек. Кейин билсак у қалбаки экан” 

21. “Қумли соҳил жудаям қумли экан”

22. “Ҳиндистонда, Гоада бўлганимда деярли барча таомларга аччиқ зиравор қўшишаркан. Менга эса аччиқ зиравор қўшилган таомлар ёқмайди”

23. “Филларнинг кўпайиш мавсуми асал ойимни расвосини чиқарди. Мен ўзимни ношуд сеза бошладим”.

24. “Қўлланмада ёзилишича, меҳмонхона ошхонасидан овқатланиш учун барча зарур буюмларни топса бўлади. Лекин биз тухумкесадиганни топа олмадик”.

25. “Сувда балиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч ким бизни огоҳлантирмади. Болалар қўрқиб кетишди”.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ