"Меҳнаткашлар" билан ишлаш завқи

Карьера 10-06-2015

Меҳнат, меҳнатсевар, меҳнаткаш сўзлари бизда ижобий таассурот уйғотади. Бироқ айнан шу сўзлар салбий фикрларга ҳам сабаб бўлиши мумкин экан. Дарҳақиқат, инсон борлиқ билан уйғунликда ҳаёт кечириши учун унда ҳамма нарса ўз меъёрида бўлиши керак. Қуйидаги мақолани ўқисангиз, ўзингиз ҳам шунга амин бўламиз. Диққат билан эътибор қилинг: “меҳнаткаш” сўзи қўштирноқда берилган ва салбий маъно беряпти.

Мазкур мақолада ўтмишда “ўта меҳнаткаш” бўлган Рита Попова ўзининг эсда қоларли фикрлари билан ўртоқлашади.

“Меҳнаткаш” инсонга айланиш – ёшларнинг машҳур, бироқ ягона бўлмаган танлови. Офисга эрталаб соат 5 да етиб келиш, бир неча йиллар давомида таътилсиз ишлаш ва тўйиб ухламаслик аллақачон ижтимоий норма тусига кирган. Тим Кук ўзига эрталаб соат 4:30 гача ухлашга рухсат берган бир вақтда, мен нима учун 7 да уйғонишим керак?

Нормал бўлмаган иш куни ва “интенсив режимдаги”иш фаолияти компаниялар учун ҳам мағрурланиш предметига айланган. Мавжуд вакансияларга кўра, ишчи 24/7 режимида алоқада бўлиши, дам олиш кунларида ҳам ишлаши ва турмуш муаммоларига ўралашиб қолмаслиги, асосийси ўзининг шахсий манфаатини иш берувчининг манфаати билан ёнма-ён қўйиши керак. “Меҳнаткашлар” қизиқарли вазифалар олишади, мансаб пиллапояларидан юқорига одимлайдилар; мослашувчан график тарафдори бўлган ишчилар эса эркин ишлаш (фриланс) мақсадида пул тўплайдилар.

Кунига 12-14 соатлаб ишлайдиган инсонлар қандай яшашади? Март ойида ишдан кетишини (“кўпроқ вақтини оиласи билан ўтказиш учун”) эълон қилган Google нинг молия директори Патик Пишетт шундай ҳикоя қилади: “Шу йили ёзда деярли танаффусларсиз ишлаётганимга 25-30 йил бўлади – 1500 ҳафта тинмай ишлашнинг талвасали пойгаси. Ҳар доим ишдаман, ҳатто у ерда бўлишим керак бўлмаган пайтда ҳам. Айниқса, шундай пайтларда”.

Бироқ бу Google нинг топ-менежменти: трансмиллий компаниялар оддий ходимларининг бу борадаги фикрлари қандай? Бостон университети тадқиқотчиси Эрин Рейд 100 та ходим фаолият юритадиган йирик консалтинг фирмасида сўровнома ўтказди ва учинчи кутилмаган йўлни топишга муваффақ бўлди. Ишчиларнинг деярли учдан бир қисми ташқи томондан компаниянинг аждарҳо қонунлари (80 соатли иш ҳафтаси)ни маъқуллаб, ҳаётларини сирли равишда ўзгача қуришган: ишдан кечки пайт соат 5 да кетишади, иш чатларини ёқиб қўйиб, ўз ишлари билан банд бўладилар, меҳнат сафарларини инкор қилишади. Шунга қарамай, иш берувчидан самарадорлик, ойликни ошириш ва бошқа бонуслар бўйича юқори баҳога эга бўлишган.

Мен нима учун “меҳнаткашлар” билан ишлашни ёқтирмайман

Бу уларни ёлғончи ва ёмон инсонларга айлантирмайди. Ишни шу тариқа ташкиллаштириш нотўғри эканлигини яна бир бор исботлайди холос. Инсон бир неча ўн йиллар давомида ўз имкониятлари чегарасидан ортиқ ишлашини белгилайдиган тизим самарали эмас (бу ишни бошқа ходим 50 соат давомида бажариши мумкин), бошқа тарафдан эса инсоний ҳам эмас. Асосийси бу ходимларни рақобатбардош устунликлардан халос этади: ўрганиш, янги кутилмаган кўникма ва малака, шахсий лойиҳалар каби.

Мени бир дақиқа кечиккани учун ходимни жаримага тортувчи, унинг ҳар бир ҳаракатини кузатадиган ва нормадан бироз четлашгани учун жазолайдиган компаниялар ҳайрон қолдиради. Colors журналида ёзилишича, Bloomberg News компанияси Америка бўлими ходимлари ҳарф териш учун 15 дақиқадан ортиқ вақт кеткизишга қўрқишган, чунки миш-мишларга кўра, электрон мониторинг тизими уларни кузатиб турар эди. Ишонмайдиган ёки ўз вақтини мустақил режалаштириб, мақсадларига эриша олмайдиган инсонлар билан қандай ишлаш мумкин?

Look At Me'да уч йилдан бери ишлайман, бу менинг илк иш жойим. Бир неча ойлар давомида кун-у тун, ҳатто дам олиш кунлари ҳам меҳнат қилиш билан машғул бўлдим. Бу вақт давомида шуни англадимки, ишда бутун вақтингни сарфлаб, янги билимларни инкор этасан. Муҳим китобларни мутолаа қилмайсан, хорижий тилларни ўргана олмайсан ва ниҳоят сен борлиқ билан алоқани узиб қўясан, тез орада умуман ҳеч қандай ишга ярамай қоласан.

Look At Me'да яқиндан бошлаб 20 фоиз қоидаси ишга тушди, унга кўра иш вақтининг муайян қисмини шахсий лойиҳага бағишлаш мумкин. Балки менинг тажрибам ўзига хосдир, чунки мен ўз ишини жуда севадиган, дунёдаги энг яхши инсонлар билан ишлайман. Бироқ мен шунга ишонаманки, ҳозирги “интернет дунёсида” ва 2015 йилда инсон резюмедаги қаторларга қараганда муҳимроқ. Шунинг учун ҳам “меҳнаткашлар” билан ишлашни истамайман.

Мақоладаги фикрлардан шуни англаш мумкинки, инсон ҳаётнинг барча жабҳаларида самарали бўлиши керак, фақат ишхонада бор вақтини ўтказадиганлар эса бир кун келиб ишлашнинг бундай тизимдан хафсалалари пир бўлиб, умуман ҳеч қандай ишга ярамай қолишлари мумкин.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ