“Mercedes-Benz G-Class” янги “йўл танламас”

Техника 25-02-2015

Mercedes-Benz компанияси оғир шароитларда ҳам юра оладиган “G500 4x4²” моделини намойиш этди. Бу янги машина олти ғилдиракли “G 63 AMG 6x6”нинг издоши, деб юритилмоқда.

Забт этувчи  “Mercedes-Benz G-Class”нинг суратлари

Бу янги модель ички тузилмаларининг деярли барчасини “G 63 AMG 6x6”дан мерос қилиб олган. “Йўл танламас” 1,5 сонияда алмашадиган ва замонавийлаштирилган икки — “Comfort” ҳамда “Sport” бошқариш тизимига эга. 

Олти ғилдиракли “Mercedes-Benz G 63 AMG 6x6” 2013 йилда намойиш этилганди. У 5,5 литрли, 544 от кучига тенг қувватга эга твин-турбо мотор билан таъминланганди.

Янги концептга тўрт твин-турбога ҳамда 422 от кучига тенг “саккизталик” двигатель ўрнатилган. Моторга хос ҳолатда етти тиргалки автоматик узатиш қутиси қўйилган. “Мерседес” компаниясининг мутахассисларининг таъкидлашича, компания машиналари “Евро 6” экологик стандартларига тўла жавоб беради.

Прототипнинг динамикаси ҳақида расмий маълумотлар келтирилмаган. “Autocar” нашри жураналистларининг аниқлашича, бу янги модель 6,5 сония ичида ўз тезлигини 100 км.га ошира олади. Унинг максимал тезлиги соатига 210 км.

Компания вакилининг айтишича, уни ҳайдаб кетаётган киши ўзини спорт машинасини бошқараётдек ҳис этади. Бу концепт-кар бир метрли чуқурликда ҳамда 52 ва 54 даражадаги қияликларда бемалол ҳаракатлана олади. 

“Mercedes-Benz G500 4x4²” зангламайдиган пўлат пластина билан қопланган. Ғилдираклари 22 дюмли дисклар ва айнан турли йўлларда юриш учун мўлжалланган 325/55 ўлчамли махсус шиналар билан жиҳозланган.

“AMG” заводи томонидан агрессив олд бамперлар ҳамда нур қайтарувчи махсус чироқдиодлардан ясалган олд ойнага эга. 

Бу моделни олдин кўпчиликнинг фикри ўрганиб чиқилиб, кейин ишлаб чиқариш мўлжалланган. “Autocar”нинг хабар беришича немеслар “йўл танламас”ни кичик серияда ишлаб чиқаришмоқчи. Унинг нархи 270 минг евро атрофида бўлади. 

Xabardor.uz / Графф тайёрлади.

ЎҚИШНИ ТАВСИЯ ЭТАМИЗ:

Адо бўлган суперкарларнинг нархи

Танкми бу, автоми бу?

Мукаммал автомобиллар заводи

Ноодатий ғилдиракларга эга автомобиллар

Шундай автомобилларингиз бўлишини истармидингиз?

XX асрнинг ҳукумат автомобиллари



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ