Mercedes-Benz тарихидаги энг ажойиб автомобиль

Техника 10-02-2015

1969 йил — маданият оламида ёрқин из қолдиргани билан барчанинг ёдида қолган. Айниқса, Франкфуртда бўлиб ўтган автомобилларнинг халқаро кўргазмасида Mercedes-Benz C111 нинг намойиш этилиши ҳақиқий маънода оламшумул воқеа бўлди. Автомобиль нафақат ўзининг ташқи кўриниши билан ёдда қолди, балки у бўлажак немис спорт машиналари келажагига эшик ҳам очиб берди. У ханжарсифат кўринишга эга эди. Бундан ташқари “чайка қанотлари” углерод пластинкаси ва бир қанча қўшимча деталлар билан тўлдирилди. Автомобиль дунё юлдузи сифатида эътироф этилди. Унинг тасвири туширилган суратларни дунёнинг исталган бурчагида кўриш мумкин бўлиб қолди, унинг дизайнига қараб турли машинасоз компаниялар ўз маҳсулотларини чиқара бошлашди. Масалан, Bertone ва Pininfarina каби итальян машиналари шулар жумласидандир.

Айнан шу йил Mercedes-Benz ўзида янги технологияларни, жумладан, Ванкелнинг айланма двигателини, дизелни, янги қуйиш тизимларини синаб кўради. Шу боис уни “тажриба қуёнчаси”га тенглаштиришган эди.

Атомобилнинг биринчи версиясида шишали кузов, Ванкелнинг айланма двигатели, базада ўрнатилган тўғридан-тўғри ёқилғи узатиш тизими бор эди. Двигатель қуввати 280 от кучига эга, автомобиль оғирлиги 1100 кг, энг юқори тезлиги 270 км/соат эди. Рон Вакенфельд номли пойгачи уни синаб кўрганда, автомобилдаги мотор шовқинининг камлиги ҳақда айтиб ўтган эди. Уни ҳатто Lamborghini Miura дан афзад деганди.

Унинг кейинги версияси 1970 йилда, Женевада намойиш этилди. Янги версияда 370 от кучи қувватига тенг Ванкел мотори (айрим маълумотларда 350 от кучига тенг, дейилган) ўрнатилган эди. Автомобиль 4,9 сония ичида 100 км. масофони босиб ўтди ва тезлигини соатига 300 км. га олиб чиқди.

Энергетика инқирози даврида Mercedes дизель ёқилғиси билан ишлайдиган двигателга эга машиналар чиқара бошлади.

1976 йилда тўрт цилиндрли, уч литр ҳажмга эга дизель 300SD двигателли C111-IID модели чиқарилди. Двигатель турбокомпрессор билан жиҳозланган бўлиб, у ёрдамида қувватини 190 от кучига ошириши мумкин бўлган. Автомобиль 31 серия рақамига эга эди. С111 Нардо мусобақасида дизель машиналари орасида 13 та рекорд қайд этди.

Mercedes кейинчалик С111нинг кейинги версияларида Ванкель двигателининг ўрнига дизелли двигателлардан фойдаланишга қарор қилди. 5-цилиндрли, 230 от кучи қувватига тенг мотор, 5 узтагичли механик қути тезлик бўйича уни 9 рекордни янгилашига сабабчи бўлди.

Ўтган асрда “чайка қанотлари” Mercedes-Benz нинг асосий белгилари



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ