“Mercedes” “BMW X6”нинг рақобатчисини ишлаб чиқарди

Техника 30-12-2014

2008 йилда “BMW X6” сотувга чиқарилганида бошқа немис автокомпаниялари унинг кўриниши боис ҳеч ким сотиб олмайди деган фикрга келишганди. Бироқ автомашина барча тахминларни пучга чиқарган ҳолда ўз харидорини топди.

Бу ҳолатдан хулоса чиқарган бошқа компаниялар “X6”га рақобатчи автомобиль ишлаб чиқаришга киришдилар. Биринчи бўлиб унга рақобатчи сифатида “Mercedes GLE Coupe” чиқарилди. 

Mercedes”дагилар “X6”ни узоқ вақт давомида яхши ўрганиб чиқишди. Ўлчам, мутаносиблик, шакл – булар дарҳол кўзга ташланади. Агарда “GLE Coupe” мато билан ўраб қўйилса уни “X6” деб ўйлаш ҳеч гап эмас.  

“GLE Coupe”нинг узунлиги 4900 мм, эни 2003 ва баландлиги 1733 мм бўлиб, “BMW X6” ўлчамларидан миллиметрларга фарқ қилади.

 

Келаси йили “ML” “GLE”га айланади, ушбу платформа асосига қурилган “GLE Coupe” эса спорт автомобили бўлади. 

Унинг салони ҳозирги “ML”никидан олинган. Фарқ фақат руль ва “Command” кўнгилочар тизимида. 

Автомобиль 258 от кучига эга дизел мотори ёки 333 ва 367 от кучига эга бензинли моторлар билан жиҳозланади. Келаси йилнинг ёзида 525 от кучига эга мотор ўрнатилиши режалаштирилмоқда. 

Қўшимча жиҳозлар ҳам худди “ML”дагидек. “Drive Select”, камералар, harman/кardon товуши ва “Mercedes”нинг анъанавий жиҳозлари.Автомобиль салонларда 2015 йилда пайдо бўлади, унинг премьераси эса январга мўлжалланган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ