Микротўлқинли печ зарарли эмас?!

Техника 21-12-2014

Кўпчилик микротўлқинли печ таомлардаги зарурий барча озиқ моддалар ва минералларни ўлдиради, дея қаттиқ ишонишади. Аслида ҳам шундайми?

Бу саволга асосли жавоб бор: йўқ. У ҳатто одатий овқат тайёрлаш усулларига қараганда ҳам таомлардаги озиқ моддаларни кўпроқ сақлайди. 

Одатда газ плитаси ва одатий духовкаларда овқат тайёрлаш жараёнида маҳсулотлар таркибидаги иссиққа таъсирчан озиқ моддалар миқдори ва фойдалилик хусусиятлари (масалан, сабзавотлар таркибидаги фолий кислота, В ва С витаминлари) камаяди.

Микротўлқинли печда овқат тайёрлаш учун кам вақт сарфлангани ҳисобига маҳсулотлардаги фойдали озиқ моддалар йўқолишга улгурмайди. Лекин ундан таркиби В 12 витаминига бой бўлган маҳсулотлардан таом тайёрлашда фойдаланмаган маъқул. Сабаби иссиқлик натижасида бу витамин нофаол шаклга ўтади. Жараёнда сув миқдорини чеклаш бу каби бебаҳо дармондориларнинг йўқолишини камайтиради. 

Тадқиқотларда чиқарилган яна бир хулоса “одатий тарзда ва микротўлқинли печда тайёрланган овқатлар озиқ моддаларни сақлашига кўра бир-биридан деярли фарқланмайди. Буғда пиширилган сабзавотлардагина витамин ва минераллар кўрсаткичлари баланд бўлади”.

Истисно ҳолатлар ҳам бор. Мисол учун, 2003 йилда ўтказилган тадқиқотда кўрсатилишича, микротўлқинли печда тайёрланган брокколи 74 фоиз фенол бирикмаларини йўқотган бўлса, қайнатиб тайёрланган брокколидаги бу кўрсаткич 66 фоизни ташкил этган. Шунингдек, микротўлқинли печга сутни солиш ярамайди. Бу ундаги антибактериал хусусиятларни йўқотади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ