Миллион долларлик “Mercedes-Benz”

Техника 17-02-2015

XABARDOR.UZ / Технология / Техника

Квадрат шаклида, қоп-қора ва қўрқинчли – бу таъриф G-тоифасидаги бир автомобилга мос тушади. Канаданинг “Inkas Armored Vehicle Manufacturing” компанияси “Mercedes-Benz G 63 AMG” автомобилининг асл нусхасидан 1,1 метрга узунроқ бўлган зирҳланган кўринишини намойиш этди.

Ушбу зирҳланган автомобиль 7,62 калибрли снаряд ва “308 Wincheaster” ўқларига дош бера олади. Тўғри, автомобиль остида иккита граната портлаши уни ҳаракатдан тўхтатиши мумкин, бироқ унинг ичида ўтирганларга ҳеч қандай зиён-заҳмат етмайди.

Ҳайдовчи ва йўловчи ўриндиқлари орасига қўшилган 1,1 метрли қўшимча қисм ушбу автомобиль ташқи кўринишидан “Хаммер”ни, ички кўриниши билан эса “Rolls-Royce”ни эслатиб юборади. 

Янги лимузиннинг ичидаги чармдан тайёрланган ўриндиқлар, музлаткич, катта экранли мультимедиа тизимининг мавжудлиги ва тўппонча сақлаш учун махсус бўлма ўрнатилганлиги ҳам уни қимматбаҳо автомобиллар сафидан жой олишига хизмат қилади.

Салон ичидаги йўловчиларни заҳарли газ билан ҳам бир ёқли қилиш қийин – “G 63 AMG Limo” махсус ҳаво тортиш тизими билан жиҳозланган.

Зирҳланган лимузинга 544 от кучига эга 5,5 литрли V8 қўшалоқ турбинали двигатель, 7 поғонали автоматик узатмалар қутиси ўрнатилган. Автомобилнинг ҳаракатланувчи қисми хусусиятлари ҳақида “Inkas Armored Vehicle Manufacturing” ходимлари ҳозирча маълумот беришмади. 

“Mercedes-Benz G 63 AMG Limo”нинг нархи бир миллион доллар атрофида туради.

Қизиқарли рукнларимизга ташриф буюринг:  Ихтиролар Спорт / Мусиқа СаломатликЁзувчилар



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ