Мимиканинг етти сири

Психология 4-12-2014

Юз ифодаларини ўқий олиш ва изоҳлай олиш мулоқотда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган нооғзаки сигналлар, деб аташ мумкин бўлган тушунчанинг муҳим қисмидир. Бу ҳиссиётларга мос асосий ҳис ва мимикани ўрганиш сизга атрофдагиларнинг нимани ҳис қилаётганларини англашга, тушунишга ва бунга самаралироқ муносабат билдиришга ёрдам беради. 

Қувонч ифодасида юзнинг юқори қисми билан бирга пастки қисми ҳам иштирок этади. Қувончда оғиз четларининг кўтарилиши ва ёнга тортилишидан ташқари, кўз атрофидаги мушакларнинг қисқариши ҳам кузатилади, бунинг натижасида “ғоз панжалари” ва кўз остидаги юз мушакларининг ҳаракати юзага келиб, буришиқлар пайдо бўлади. Жағлар кенг очилган, тишлар ажралган, ҳеч қандай зўриқиш кўзга ташланмайди. Ҳақиқий табассум — анатомик жиҳатдан ҳар доим аниқ, самимий бахтиёрлик ҳиссидан дарак бериб туради. 

Қайғу ифодасини симуляция қилиш қийин, чунки бунда қошлар бироз юқорига кўтарилиб, лаб чеккалари пастга тушади, ана шу қайғуга мос кўриниш ҳисобланади. Фақат жуда озчилик одамлар истаганда қошларини кўтаришлари мумкин, бироқ сезилар-сезилмас бу кўтарилиш чиндан ҳам ғамгин кайфиятдалиги ҳаммада ошкор бўлади. Кимдир ғамга ботганда юқори қовоқларнинг бироз пастга тушгани, қараши эътиборсиз эканлиги ва лаб чеккалари ҳамда пастки жағининг бироз силжиши кузатилади. 

Жирканиш ифодаси шуниси билан фарқ қиладики, у ассиметрияни талаб қилади. Кўп ҳиссий ифодалар икки томонлама бўлиши мумкин, бироқ жирканиш — лаб чеккасининг кўтарилиши ва тортилиши билан ифодаланадиган юзнинг фақат бир томонида сезиладиган ягона ҳиссиёт. 

Ҳайратланиш ифодаси — ҳамма ифодалардан энг қисқасидир. Унда, одатда, қошлар кўтарилиб, кўзлар катта очилиб, оғиз очилади. Ҳайратланиш ифодаси жуда тезда ғазаб, қувонч ёки қайғу ҳиссига айланади. 

Ғазаб енгил асабийликдан очиқ аччиқланишгача бўлиши мумкин. Ғазаб шиддатининг ҳар хил даражалари бўлса-да, уларнинг ҳаммасида юз ифодаси бир хил бўлади. Ғазабда биз кўпинча қошларнинг пастга тушиб, кўзлар чақнаганини кўрамиз. Лаблар жипс ёпилиб, юқори қовоқлар орқага тортилади, пастки қовоқлар эса — юқорига кўтарилади.  

Бу кучли ифода бирон объект ёки одамга ёки бирон жиркантирувчи фикрга нисбатан туғилади. Бурун, одатда, тиришади, юқори лаб эса бироз кўтарилади. 

Қўрқув ифодаси хавфли вазиятларда огоҳлантирувчи ишора бўлиб хизмат қилади. Қўрқувни ҳис қилганимизда, қошларимиз кўтарилиб, чўзилади, пастки қовоқлар эса зўриқади, лаблар горизонтал бўйича бироз тортилади. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ