Миш-миш: Google йирик экран яратиш устида бош қотирмоқда

Гаджетлар 10-11-2014

«Google» компанияси йирик йиғма экран яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу хақда «The Wall Street Journal» газетаси компанияда ишлайдиган уч кишига асосланиб хабар беради. Ушбу экран кичик дисплейлардан териладиган бўлиб, унинг шакли ва ўлчамларини ўзгартириш имконини беради. Экран бўлаклари бир-бирига сезиларсиз қилиб бириктирилиб, майда дисплей чегаралари билинмайдиган бўлади ва бу тасвир сифатига таъсир этмайди. Айни вақтда компания шу каби экранларни яратиш ва мукаммал техник масалаларни ҳал этиш устида бош қотирмоқда.

00-google-2

Маълум бўлишича, бу лойиҳа сал олдинроқ муваффаққиятсиз якунланган ривожланаётган давлатларда болаларни ноутбуклар билан таъминлашга қаратилган «One Laptop per Child» лойиҳасининг раҳбари бўлган Мэри Лу Жепсен томонидан бошқарилмоқда. Шунингдек, «One Laptop per Child» лойиҳасида йирик экран яратиш устида бош қотираётган «Gecko Design» компанияси ҳам иштирок этган бўлиб, бу компанияни 2013 йилда «Google» сотиб олган. Хозирги вақтда лойиҳа илк босқичда бўлиб, у ҳақида маълумотлар яқин вақтгача ҳатто «Google»нинг ўзида ҳам сир сақланган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ