“Mission: Impossible 6” фильмининг суратга олиш ишлари Том Крузнинг маоши туфайли тўхтатилди

Кино 22-08-2016

“Mission: Impossible 6” (“Уддалаб бўлмас топшириқ”) фильмининг 6-қисми Paramount студияси ва актёр Том Крузнинг гонорар масаласидаги қарашлари турлича бўлгани боис тўхтатиб қўйилди.

The Hollywood Reporter нашрининг Paramount компаниясидаги манбасига асосланиб ёзишича, музокараларнинг тўхтаб қолишига Крузнинг гонорари сабаб бўлган. Актёр шартномадан ташқари фильм келтирадиган маблағдан ҳам маълум бир миқдорда фоиз талаб қилмоқда.

Крузнинг ҳисоблашича, Universal студиясининг “Мумия” фильми учун таклиф қилинаётган гонорар жосуслик ҳақидаги 6 фильмда ишлаб топган пуллари билан тенг ёки ортиқроқ.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ