Миямизда қўрқинчли тасвирлар чизишга қандай чек қўйиш мумкин?

Психология 3-10-2018

Тунда каравотда ётиб, уйқуни тополмайсиз. Миянгизда ҳодисаларнинг ёмон сценарийси айланаверади. Шу сабаб сизни муваффақиятсизлик кутмоқда, дея қўрқувни ҳис қиласиз ва тобора ривожлантирасиз. Таниш ҳолатми? У ҳолда бу вазиятга чек қўйиш усуллари ҳақида гапирамиз.

Фото: Unsplash

Ҳеч ким мени ёқтирмайди

Дунёга ёндашувингизни қайта кўринг ва ҳамма сизга қарши деган фикр ҳақида ўйлашни бас қилинг. Тасаввур қилинг, ичингизда бу қўрқувларни сизга уқтираётган овоз бор. Уни «эзғиланг» ва дунёга ўзгача назар билан боқинг. Нима учун сизни ёмон кўришлари керак? Балки сиз ўзингиз шундай қарор қабул қилгандирсиз. Дўстлар ва яқинларингиз бор, вақтингизни улар билан бирга ўтказинг!

Энг ёмон сценарий

Миянгизда бўлажак ҳодисаларнинг қўрқинчли тасвирларини чизманг. Ўзингизни мағлубиятга «созламанг». Охир-оқибат бу фикрлар сабаб нима ўзгаради? Улар вазиятни яхши ёки ёмон томонга ўзгартирмайди, бироқ сизни асабий ва иккиланадиган одамга айлантиради. Мақсадларингизга қандай эришиш ҳақида ўйланг.

Фото: Unsplash

Ҳозирги лаҳза билан яшаш

Ўтмишдаги хатолар тўғрисидаги фикрлардан халос бўлинг ва ҳозирги лаҳза билан яшанг. Миянгизда доимий равишда ҳодисаларнинг муваффақиятсиз ривожини айлантираверсангиз, қўрқасиз ва асабийлашасиз. Ахир келажакни олдиндан айта оласизми? Ёдда тутинг, бир кун, ой ёки йилдан кейин нима бўлишини билмаймиз. Шунинг учун нимадандир қўрққан вақтингизда илгари нима бўлганини эсланг. Бари сиз ўйлагандек ёмон бўлмагандир.

Ёмон нарсани кутиш

Нима учун шундай қарорга келдингиз? Сиз бахтга муносибсиз, шунинг учун хавотирга тушиш ва айнан қачон устингизга ҳалокатлар ёғилишини ўйлаш керак эмас. Қандай одам эканингиз, ўзингиз ва бошқалар учун нима қилаётганингиз ҳақида ўйланг. Ижобий жавоб олишга муносибсиз. Келажакка оптимизм билан назар солинг.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ