Москва хиёбонларидан бири Ўзбекистон биринчи Президенти шарафига номланади

Жамият 31-10-2016

Ўзбекистоннинг Москва шаҳри марказидаги консуллиги ва меҳмонхонаси яқинида барпо этилган хиёбонга Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилади. Якиманка туманидаги хиёбон Большая Полянка кўчасидаги 39-уй ва Казачье 1-тор кўчасидаги 13-уй оралиғида жойлашган, деб хабар қилмоқда Москва шаҳри сайти. 

Россия ва Ўзбекистон фан, сиёсат ва санъат намояндалари консуллик яқинидаги номсиз хиёбонга Ислом Каримов номини бериш ташаббуси билан Россия пойтахти раҳбариятига мурожаат қилишган. Хабарда ёзилишича, Москва шаҳри маъмуриятининг 1 ноябрдаги мажлисида мазкур ҳиёбонга Ўзбекистоннинг биринчи Президенти номини бериш масаласи ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ