Москвада янги кўринишдаги трамвай

Жаҳон 10-11-2014

Москва шаҳрида 30 октябрь куни “ЭкспоСитиТранс 2014″ кўргазмаси ташкил этилди ва унда ҳали учратилмаган шаклдаги янги трамвай ҳам намойиш этилди.

(Суратда ушбу янги трамвай эшигидан чиқиб келаётган Москва мэри Сергей Собянин).

tramvay-moskva-1

Россиянинг “Атом” компанияси томонидан яратилган ушбу Р1 моделли трамвайнинг асосий хусусияти шундаки, бу трамвай ер бағирлаб ҳаракат қилади, яъни, унинг пол қисми деярли ерга туташиб кетган. Бу эса трамвайнинг янада тез ҳаракатланишини таъминлайди. (Суратда ушбу лойиҳа муаллифи Максим Кузин).

tramvay-moskva-2

Ушбу трамвайнинг кенггина салони 50 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, унда “Wi-Fi” хизмати ўрнатилган, иситиш тизими ҳам аъло даражада.

tramvay-moskva-3

Трамвайнинг яна бир ўзгачалиги кириш эшиги бошқа трамвайларга қараганда 700 миллиметр кенг. Салон ичидаги ўриндиқлар энг яхши материаллардан тайёрланган. Дисплей экранида эса йўналишдаги трамвай шаҳарнинг қайси ҳудудида кетаётгани кўрсатилиб турилади. Ҳайдовчининг хоначаси ҳам катталаштирилган.

tramvay-moskva-4

Келажак трамвайи, деб аталаётган бу техника ихтирочиларининг айтишича, ушбу ғоя ҳайдовчига қулайлик яратиш устида иш олиб борилаётган бир жараёнда пайдо бўлган.

tramvay-moskva-5

Янги моделдаги бу трамвайни янги авлод трамвайи, деб атасак ҳам бўлади.

tramvay-moskva-6



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ