Муҳаммад Алининг ҳаётий қоидалари

Бокс 29-11-2015

Боксчи Муҳаммад Алининг ҳаёти ва босиб ўтган йўли минглаб инсонлар учун намуна вазифасини ўтайди. У тирик афсона деб аталишга лойиқ Муҳаммад Али қашшоқ оиланинг оддий фарзанди бўлиб жаҳон тан олган боксчи ва жамоат арбобига айланган. Худди Али каби бокс тушишни ўрганиш мумкин, лекин унинг ҳаётий қоидаларига амал қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.

Муҳаммад Али ҳаёти давомида эришган ютуқларига машғулотлар эмас, айнан мана шу қоидалар сабабчи бўлганлигини кўп бора таъкидлаган.

 

Ёрдам

Али жабр чеккан ёки бирор нарсадан маҳрум бўлган кишилар билан жуда кўп мулоқотда бўлган. У ўзидан ёрдам сўраган ҳар бир кишига кўмак беришга ҳаракат қилган ва буни бошқаларга кўз-кўз қилмаган. У Худо уни маълум бир вазифани бажариш учун яратганлигига ишонган.

 

Ғурур

Ғурурнинг кибрга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Буни Али исботлай олган. Инсон нафақат жисмонан балки ақлан ҳам мукаммал бўлишга ҳаракат қилиши даркор.

 

Ўзини бағишлаш, мақсадни аниқлаш ва интизом

Али бу уч нарсага бутун ҳаёти давомида амал қилган.

 

Мағлубият

Мағлубиятни тан олиш мураккаб фанга ўхшайди. Омадсизлик омад сари йўл эканлигини англаш ғалаба сари муҳим қадам ташлашдир.

 

Ўзига ишонч

Ўз кучини англаб етиш бошқалар имкони йўқ деб ўйлаган нарсани бажаришга ёрдам беради. Ожизлик сиз ва мақсадингиз орасида тез-тез пайдо бўлувчи тўсиқдир.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ