Мукаммал автомобиллар заводи

Техника 18-02-2015

Яқинда дунёдаги энг замонавий автомобиль ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган “Porsche”нинг Лейпцигдаги янгиланган заводи очилганига бир йил тўлди. Аслида Лейпцигдаги завод 2002 йилда очилган, лекин “Macan” кроссоверини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун компания икки йил давомида кузов тайёрлаш, бўяш ва автомобиль йиғиш цехларини қурди. Илгари Лейпцигда Словакиядан темир йўл орқали келтирилган тайёр кузовлардан “Cayenne” ва “Panamera” автомобиллари йиғилган бўлса, эндиликда шу ернинг ўзида кузови тайёрланадиган “Macan” ҳам йиғилмоқда. Ушбу заводдан тайёрланган фоторепортаж завод ҳақида тўлароқ тасаввурга эга бўлишингизга ёрдам беради.

1

Лейпцигдаги завод мана шу кўринишда. Бу ерда суткасига 650 дона “Macan”, “Cayenne” ва “Panamera” моделидаги автомобиллар ишлаб чиқарилади.

2

Бу “Macan Body Shop”. Бу ерда “KUKA” компаниясининг 387 та роботи нуқтали пайвандлаш ёрдамида кроccоверларнинг кузовларини йиғади. Айни пайтда “Panamera” кузовларини йиғишга мўлжалланган яна бир цех қурилмоқда.

3 4

Роботлар ишлайдиган мажмуаларда одамларни деярли кўрмайсиз. Фақат бир неча нафар киши линия ишини назорат қилиб туришади ва пайвандлашга жўнатиш учун йирик деталларни тайёрлашади.

5 6 7 8 9

Ишчилар бўяшдан олдин кузовларни йиғиш босқичида пайдо бўлишади.

10

“Paint Shop” —кузовлар бўяладиган цех. Бу ерда ҳам барча жараён роботлаштирилган. 

11 12 13

Бу ерда ўта мукаммал сифат назорати меъёрлари ўрнатилган. Мана бу кузовни қўшимча текширувга олиб кетишмоқда, бўяш жараёнида унда қандайдир нуқсон аниқланган.

14

Кузов бўяшнинг охирги босқичи. Бир неча ўн киши автомобиль кузовининг ҳар бир қисмини диққат билан текшириб чиқмоқда, ниманидир силлиқлашяпти. 

15 16 17

Assembly Line — бу ерда барча уч модель: “Macan”, “Cayenne”, “Panamera” йиғилади.

18

Ушбу мажмуада кузов ичига бошқарув блоки жойлаштирилади. Мазкур жараённи кузатиш завқ бағишлайди. 

19 20

Йиғилган блок монтаж аравачасида бўлади, уни ишчи робот ёрдамида олиб кетади. 

21 22

23

Бошқарув блоки кузов ичига киради, робот уни аниқлик билан ўз жойига қўяди.

24

Блокнинг сўнгги монтаж иши.

25

Салон элементлари монтажи.

26 27

Робот-манипулятор ёрдамида эшикларни монтажлаш.

28

Двигателларни трансмиссия ва узатмалар қутиси билан биргаликда ўрнатишга тайёрлаш. 

29

Шасси кузовли линия томон ўзи ҳаракатланадиган роботлаштирилган платформа ёрдамида бутунича ўрнатилади. 

30 31 32

Мана бу ерда энг муҳим жараён – кузовнинг шасси, трансмиссия, узатмалар қутиси ва қувват жамламаси билан бирлашиши содир бўлади. Автомобиль шу ерда пайдо бўлади. 

33

Лейпцигдаги заводда қоғоз ишлатилмайди — автомобилларни йиғиш вақтида уларнинг комплектациясини белгилаш учун қоғоздан фойдаланилмайди. Орқа эшик ойнасига йиғувчига барча зарур маълумотлар ҳақида хабар берувчи махсус узаткич ўрнатилади. 

34

Ғилдиракларни ўрнатиш. 

35 36 37

Йиғилган автомобилларни сўнгги текширувдан ўтказиш бўлими. 

38 39

Мана, эндигина дунёга келган машҳур автомобиль. Ўт олдириш калити анъанага кўра рулнинг чап тарафида жойлашган. “24 соатлик Ле-Ман” пойгасида қатнашган барча спорт автомобилларида мана шундай — пойгачи машинага ўтириши биланоқ вақтдан ютиш учун машинани тезроқ юргизиши мақсадида калит чап тарафда бўлган. 

40

Заводнинг маъмурий бинолари кўриниши. 

41

Ишчилар учун ошхона. 

42

Яхши ишлаш учун яхши овқатланиш даркор. Завод ошхонасидаги таомлар ўта сифатли ва (овқатнинг ярим пулини маъмурият тўлайди).

43

44 46 47 48

Бу инсонлар дунёдаги энг яхши автомобилларни тайёрлашади. 

49

Мана буни техника, меҳнат, тартиб-интизомга нисбатан юксак ҳурмат намунаси деса бўлади. Шунинг учун ҳам бу ерда тайёрланган автомобиллар энг зўр автомобиллар қаторидан жой олади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ