Наҳотки шунақа касб ҳам бўлса?!

Ажабтовур воқеалар 10-11-2016

Софи Хардининг кўпчилик учун орзу бўлган иши бор. У Буюк Британиянинг энг қиммат ресторанларида овқатлангани учун маош олади.

25 ёшли қиз яқинда Weight Watchers лойиҳасининг ишига жойлашди. Лойиҳа вазнни камайтирувчи дастур бўлиб, «тановулчи» ловозимига иш таклиф қилади. Унинг асосий вазифаси — турли ресторанларга ташриф буюриб, у ерда тавсия қилинаётган таомларни татиб кўришдир. Турли кафе ва ресторанларда овқатлана туриб, бир вақтнинг ўзида Weight Watchers парҳез режасини бажариб, Харди парҳез учун ижтимоий ҳаётни қурбон қилиш шарт эмаслигини исботлаб бериш ниятида.


Weight Watchers ўтказган сўнгги тадқиқотлар шуни тасдиқладики, парҳез тутувчи 71 фоиз британияликларни ижтимоий муҳитда мулоқотга киришиши қийин, 25-34 ёшлар атрофидаги кишилар эса парҳез ва мулоқот ўртасида мувозанат ўрнатишга қийналишади.


Харди ҳафтада икки марта ресторанларда овқатланиб, фойдали ва мазали менюларни таҳлил қилади. Синовдан муваффақиятли ўтган ресторанлар «WW Approved» («Weight Watchers тасдиқлаган») қайдномасига эга бўлади.


Харди бу омадли лавозимга эришмагунга қадар Weight Watchers озиш дастурларининг мухлисаси эди. У илк бора Weight Watchers дастурларини 16 ёшида қўллаб кўради ва ортиқча вазндан халос бўлишга эришади.


Ўн йилдан сўнг эса у ишга жойлашди ва ҳозирда унинг вазни жуда яхши ҳолатда. Лойиҳа ходимаси сифатида у идеал вазнга эга бўлиш йўллари ҳақидаги блогига кундалик хабарларни жойлаштиради ва ўзи борган ресторанлар ҳақида сўзлаб беради.

«Мен британияликларга янада соғлом турмуш тарзи олиб боришда ҳаёт тугаб қолмаслигини намойиш этаётганимдан бахтлиман», — дейди Софи.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ