“NASA” ва “Google” келишувга эришди

Компания 11-11-2014

“NASA” ва “Google” ўртасидаги музокаралар февраль ойида бошланган эди. Аммо келишувга орадан 9 ой ўтибгина эришилди. Шартнома шартларига кўра, “Google” 60 йил давомида 1,16 миллиард доллар тўлашига ва аэродром ҳудудида 80 йил аввал қурилган машҳур “Hangar One” ангарини қайта таъмирлаб беришига тўғри келади.

“NASA” ва “Google” ўртасидаги музокаралар февраль ойида бошланган эди. Аммо келишувга орадан 9 ой ўтибгина эришилди. Шартнома шартларига кўра, “Google” 60 йил давомида 1,16 миллиард доллар тўлашига ва аэродром ҳудудида 80 йил аввал қурилган машҳур “Hangar One” ангарини қайта таъмирлаб беришига тўғри келади.

“Google” нима учун бу шартномани тузганлигини ошкор қилмади. ОАВ хабарларига кўра, учиш майдони ва уч ангар компания томонидан робототехника, авиация ва фазони эгаллаш борасидаги технологияларни яратиш, текшириш ва синаш учун ишлатилади.

“The Verge” сайти берган хабарга кўра, икки тараф ҳам шартнома имзолаш учун астойдил ҳаракат қилишди. Чунки бу шартнома икки тарафга ҳам фойдали: “Google” ўзининг буюк режаларини амалга ошириш учун жой, “NASA”га эса ўзининг шахсий мулкини сақлаш учун маблағ керак эди. 

“Моффет” аэродроми “Сан-Франциско” кўрфазининг жанубий қисмида жойлашган ва тўрт квадрат километр ҳудудни эгаллайди. Ҳудуд учта ангар, машғулотлар учун бино, иккита учиш майдони ва гольф майдончасини ўз ичига олади. “Google” буларни ривожлантириш учун 200 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда. 

 

Ҳозирда “Google” “NASA”нинг бу мулкларига қачондан бошлаб эгалик қилишни бошлаши маълум эмас. Олдин “Google” сув сифатини назорат қилувчи Калифорния регионал советининг ва Америка табиатни муҳофаза қилиш агентлигининг розилигини олиши керак бўлади. Шундан сўнг “Google” ангарларни таъмирлаш ва бошқа ишларни қилиши мумкин. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ