Навбатдаги антиқа уй: 1200 доллар эвазига ковбойлар этигида бир ой яшашингиз мумкин

Саёҳат 19-04-2017

Дунёнинг турли бурчакларидан архитекторлар ноодатий уйларнинг шаклини ўйлаб топиш бўйича ўзаро беллашишмоқда. Шу ўринда Техас штатининг Хантсвилл шаҳрида яшовчи рассом Дэн Филлипс ҳам ўз маҳоратини кўрсатиш учун ковбойлар мавзусини танлади. 

Phoenix Commotion қурилиш компанияси билан ҳамкорликда Филлип амалиётчилар ёрдамида ковбойлар этиги шаклидаги уйга асос солди. Бундай антиқа уйни яратишда унга болалар учун севимли бўлган этик ичида яшовчи кампир ҳақидаги эртак илҳом бағишлаган. 

Бир қарашда турар-жой сифатидаги этик функционал эмасдек туюлади. Бироқ барча қўрқувлар асоссиз. 65 кв. метр майдонли уй ичида меҳмонхона, иккита ётоқхона ва ошхона мавжуд. айлана шаклидаги зиналар бўйлаб юқорига чиқсангиз, дам олиш учун ажойиб айвонга гувоҳ бўласиз. 

Этик уйнинг қулайлигини синаб кўриш истагида бўлган ҳар қандай оила унда бир ой яшаш учун 1200 доллар тўласа кифоя.  

Дэн Филлипс ижодий ғояларга тўлиб тошган ва у ковбойлар мавзусини янада олға суриб, эндиликда ковбойлар шляпаси кўринишидаги уйни яратиш ниятида. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ