Нега рўйхатингиздаги ишларни ҳеч қачон тугата олмайсиз – сабаби нимада?

Биласизми? 24-09-2018

Нейробиолог Деб Кнобельман кўпроқ юмушларни бажариш учун ишлар рўйхатини тўғри тузиш ва иш кунини қандай қилиб тўғри режалаштириш ҳақида гапирди.

“Рўйхатим доим жуда катта. Ҳозир менда бажаришим керак бўлган 16 та вазифа бор. Улар, асосан, бир-бирига боғлиқ эмас. Оилавий ишлар, иш бўйича вазифалар, шахсий машғулотлар.

Илгари мана шундай улкан туманли рўйхатга диққатни қаратар эдим. Ҳозир эса бари ўзгарди. Эндиликда кўпроқ ишга улгуриш ва бирортаси амалга оширилмаса, хавотирга тушмасликка ёрдам берадиган махсус тизимни ишлаб чиқдим.

Фото: Unsplash

1-қадам: Аниқ мақсадни ёзиб, уни бир неча қадамларга ажратинг

“Ёзги оромгоҳ масаласи билан шуғулланиш” ўрнига мен ҳар бир қадамни ёзаман. Масалан:

болалар учун учта кундузги оромгоҳни танлаш;

смена танлаш;

ҳар бир оромгоҳга ариза қолдириш;

тиббий маълумотнома учун шифокорга бориш;

болаларни оромгоҳга олиб бориб, ундан олиб келиш вақтини аниқлаш.

Агар ҳар бир машғулотни шу кўринишда ёзсангиз, айнан нима қилиш кераклигини тезда тушунасиз.

2-қадам: Устувор йўналишларни аниқланг

Вазифани бир неча қадамга бўлиб чиққач, сиз уларнинг ҳар бирини бир кунда бажара олмаслигингизни тушунасиз. Шунинг учун устувор йўналишларни ажратиб олиш керак.

Муҳими – қанча вақтингиз борлиги, ундан кейин машғулотларнинг ҳақиқий сонини аниқлаш. Барини эмас, фақат энг муҳимларини.

Фото: Unsplash

3-қисм: Уларнинг барини бугун бажара олмаслигингизни тан олинг

Агар уларнинг барини бугун бажара олмаслигингизни тан олмасангиз, ҳеч нарса қилмайсиз. Чунки кун бўйи иш билан шуғулланиш ўрнига хавотирланасиз.

Бу иш рўйхатини тузишдаги энг мураккаб қисм. Кўпинча нореал мақсадларни белгилаймиз, кейин эса уларга эриша олмаганимиз учун яна ўзимизни койиймиз. Бироқ реал мақсадларга эришишингиз билан ижобий ҳисларга эга бўласиз.

Баъзида ўз-ўзимизга барини дарҳол бажармасликка рухсат бериш қийин. Синаб кўринг. Ҳақиқатда 15 та вазифани бажаришга умид қилиб, иккитасини якунлаш ўрнига, бештасини амалга оширган яхшироқ.

4-қисм: Вазифани қачон якунлашингизни режалаштиринг

Дастлаб ҳар бир мақсад учун қанча вақт сарфланишини аниқланг. Ҳар бирининг қаршисига муддатни ёзинг. Биринчи навбатда, зудлик билан бажарилиши керак бўлган вазифалар, кейин – бошқаларига киришинг. Бундан ташқари, танаффусларни ҳам режалаштиринг. Сизга ҳордиқ керак. Жадвалингизда ўн дақиқалик танаффусларни кўрсатинг. Ўша вақтда китоб ўқишингиз ёки боғда сайр қилишингиз мумкин.

Фото: Unsplash

5-қадам: Бажаришга киришинг

Режа туздингиз. Энди сиз нималарни қайси муддатда бугун бажариш кераклигини биласиз. Энди эса олинган билимни амалиётда қўлланг”.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ