“Nike” ва “Apple” ҳамкорлиги

Компания 10-11-2014

“Nike”нинг раҳбари Марк Паркер “Bloomberg” га берган интервьюсида “Nike” ва “Apple” ҳамкорликдаги лойиҳалари ҳақида маълумот берди.

“Технология нуқтаи назаридан “Nike” ва “Apple” ёлғиз қилолмаган ишларни биргаликда амалга ошира олишлари мумкин. Бизнинг асосий мақсадимиз инсонларга ўзлари билан олиб юришнинг имкони берувчи қурилмалар ёрдамида технология оламини бойитишдан иборат. Ишончим комилки, бундай қурилмалар келажакнинг муҳим бўлаги бўлади. Ҳозирча биз унинг шакли ҳақида бош қотирмоқдамиз. Инсонлар кўплаб маълумотларни содда ва қулай йўл билан олишлари ва жисмоний тарбия билан шуғулланишда қулайликлар эга бўлишади. Бизнинг технологиялар ҳозирги гаджетларлардан анча содда бўлади ва ундан исталган инсон қийинчиликларсиз фойдалана олиши мумкин. Улар янада қулай, чиройли ва кўплаб қўшимча функцияларга эга бўлади.”

“Nike” 2014 йилнинг апрелида “Nike+ FuelBand” фитнес-трекер лойиҳасида қатнашган 70 муҳандисдан 55 нафарини ишдан бўшатган эди. Сўнг маълум бўлишича, бу “Apple Watch” смарт соатларининг чиқиши билан боғлиқ. Энди “Nike” компанияси спортсменлар учун дастурлар ва “Apple” билан бирга олиб юриш учун мўлжалланган қурилмалар яратишга эътиборини қаратишган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ