Нима сабабдан ҳайвонлар капибарани яхши кўришади?

ПОЗИТИВ 24-04-2016

Капибара – энг йирик кемирувчи ҳайвон. Гуарани ҳиндулари тилида “капибара” сўзи “ўт-ўланлар қироли”, деган маънони англатади. 

Нега бошқа жониворлар капибарани яхши кўришади? Айнан шу савол Tumblr’га жуда кўп бора йўлланган бўлиб, бугун сизларга мана шу сирли жумбоқнинг жавобини беришга қарор қилдик.

Тадқиқот суратларини кўрсангиз ҳайрон қоласиз. Ҳар бир ҳайвон каламуш-гибридли чўчқасимон кўринишга эга бу меҳмондўст мавжудот билан бирга вақтини чоғ ўтказишни истар экан. Ҳаттоки, тимсоҳ ҳам!

Энди эса юқоридаги саволга жавоб қуйидагича: Капибаралар жуда ҳам ижтимоий мослашувчан ҳайвонлар бўлиб, улар одатда 10-20та жонивордан ташкил топган гуруҳларда ҳаёт кечиришади.

Бу ёқимтой жонивор оғирлиги 66 кг. ва бўйи 134 см.гача ўсиши мумкин бўлган дунёдаги энг катта кемирувчи саналади. Келиб чиқиши Жанубий Америкага тегишли бўлган капибаралар сут эмизувчи ҳайвон бўлиб, улар сув ости қирғоқларда кун кечиришни хуш кўришади. Улар жуда яхши суза олишади, сув тагида 5 дақиқагача қолиб, йиртиқчлардан қоча олишга муваффақ бўлишади. 

 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ