Нима учун янги iPhone ларнинг камераси бўртиб чиқиб туради

Гаджетлар 10-11-2014

Янги iPhone моделининг бўртиб турувчи камераси уни сотиб олиш истагида бўлганларга эҳтимол тўсқинлик қилмоқда. Бу бўртиб турувчи оптика – инсон ҳаётида бўлиши мумкин бўлган энг даҳшатли нарсалигини ва Джонни Айв бундай дизайнерлик хатосига йўл қўйган бўлса, демак у аввалгидагидек даражада эмаслигини бошқаларга айтишни ҳамма ўз бурчи деб ҳисобламоқда.

camera-2

Бироқ буни хато деб бўлармикан? Бу саволга “NASA” муҳандиси Роберт Фрост жавоб берди. Дизайнер ва муҳандислар бундай кичик ҳажмдаги камера модули ичига бундай кўп миқдордаги деталларни жойлаштира олишганлигининг ўзи таҳсинга сазовордир. Чунки ҳозирги кунда бундай сифат билан суръатга оладиган бу каби ингичка модулни яратишнинг иложиси йўқ. Унда камеранинг чиқиб турмаслиги учун смартфорнинг корпусини қалинроқ қилиб ишлаш керак бўлар эди.

camera-3

iPhone фойдаланувчиларининг 87 фоизи мосламани ғилофда олиб юришларини инобатга олган ҳолда, бундай камера уларда ҳеч қандай кескин муаммо туғдирмайди. Apple бу камерани ингичкароқ қилиб ишлаб чиқара олмасди, лекин корпусни йўғон қилиши мумкин эди. Буни қилиш керакмиди? Албатта, йўқ.

Ҳозир бунданда ингичкароқ модуллар мавжуд, лекин улардан ўтувчи ёруғлик миқдори iPhone 6 ва 6 Plus никидан кам, шунинг ҳисобига олинган суратлар ноаниқ чиқади. Сиз ўзингизни компания муҳандисларидан ақллироқман деб ўйламанг. Агарда уларда худди шундай сифатдаги ва бўртиб турмайдиган камерани қўйишнинг имкони бўлганида эди, улар буни албатта амалга оширган бўлардилар.

main-qimg-2327a704b9a52827553c19c5e8747581

Ҳозирда бунинг имкони йўқлиги сабабли, биз ушбу камера билан қаноатланишимизга тўғри келади. Лекин шу билан бирга ушбу "камчилик" кейинги авлод қурилмаларида тўғриланади, деб умид билдирамиз.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ