Нима учун керишиш ва эснаш фойдали

Саломатлик 24-01-2015

Қоида бўйича, одамлар чарчаганларида, тиниқиб ухламаганларида ёки бирор ҳолатда ўтиравериш жонларига текканда эснайдилар ва керишадилар. Бу ҳаракатлар инсон организми учун жуда ижобий тасир кўрсатиши аниқланди. 

Эснаш шартли рефлексларга кириб, нафас олишнинг ўз-ўзидан пайдо бўладиган ҳаракатидан иборат. Бунда оғизлар катта очилганча чуқур нафас олинади, оғиз ва тамоқ бўшлиқлари кенгаяди. Шундан кейин ўзига хос овоз билан кескин нафас чиқарилади. Эснаш пайтида эшитиш йўллари тўсилади, бунинг ҳисобига эшитиш қобилияти пасаяди, ҳиқилдоқ ундан ҳаво ошқозонгача бемалол кира оладиган даражада катта очилади. 

Ҳаттоки она қорнидаги ҳомила ҳам эснайди. Эснаш балиқлар, қуруқликда яшовчи ҳайвонлар ва қушларга ҳам хосдир. Кўпгина ҳайвонлар эснаш билан ўзларининг тишларини кўрсатиб қўйишади ва бу билан ўзларининг тўдаларига қорни очгани ёки ухлаш вақти келганини билдириб қўядилар. Олимларнинг фикрича, эснаш механизмининг эволюция жараёнида биоритмлар алмашиниши ишлаб чиқилган: жониворлар эснаш орқали ухлаш пайти келганини намойиш қилишган. 

Бироқ нима учун одамлар эснайди? Эснашга сабаблар кўп бўлиши мумкин. Биз жуда толиққанимизда, зерикканимизда, тинмай ишлаганимизда ёки ухлагимиз келганда эснаймиз. Бундан ташқари, эснаш одам жуда оч бўлганда ёки керагидан ортиқча овқат еб юборганда ҳам содир бўлади.

Эснаш инсон организми қўзғалиш ҳолатидан тормозланиш ҳолатига ўтаётганидан дарак беради, деб ҳисоблаш қабул қилинган. Натижада асаб толаларининг ишлаш қобилияти пасаяди: организмнинг маълум физиологик жараёнлари ва функциялари секинлашади, айниқса бу нафас олишга тегишли бўлиб, у секинлашиб, юзаки характерга эга бўлади. Шу туфайли қонда метаболизмнинг жуда кўп маҳсулотлари – углекислоталар, токсик субстанциялар йиғилади. Айнан шу ҳолат эснашни келтириб чиқаради. 

Инсон эснаганда чуқур нафас олади ва қон кислород билан тўйинади, бунинг эвазига у қон томирлари, шу жумладан, мия қон томирлари орқали тезроқ оқишни бошлайди. Сиз эснаганингизда бўйин, юз ва оғиз мушакларингиз таранглашади, яъни эснаш орқали биз ухлаб қолмаслик учун тетиклашишга ҳаракат қиламиз. Бироқ бундай ҳолат узоқ давом этмайди, биз қанчалик кучлироқ эснасак, миямиз шунчалик толиқишни бошлайди.

Авваллари, инсонлар бирор хонада ҳаво етишмаганда эснайдилар, деган тушунча одат бўлган, бироқ олимлар бу тахминни инкор этишди. 

Қизиқарли маълумотлар 

Инсонлар, одатда, фаолликлари ошишидан олдин эснашни бошлайдилар, мисол учун, бирор муҳим чиқиш, имтиҳон ёки бирор трюк кўрсатиш олдидан. Шу тариқа организм ўзининг кучларини тўплайди ва қўрқув билан курашади. 

Зерикарли тадбирлар давомида ҳам одамлар тетиклашиш учун эснашни бошлайдилар. Японияда баъзи корхоналарда ходимларга махсус эснаш танаффуслари берилади, бунда экранларда “ширин” эснаётган одамлар акс этган лавҳалар намойиш этиб турилади. Натижада ишчилар “эснаш жараёнига” жалб қилинадилар, яхшилаб эснаб олганларидан кейин икки ҳисса фаолроқ ишлай бошлайдилар. 

Одатда, ўзларини қўпол ва нотўғри тутишга мойил бўлган, оғир табиатга эга одамлар кам эснашлари кузатилган. 

Эснаш жуда юқумлидир: эснаётган одамни кўрган 60 фоиз одам бир қанча вақт ўтиб ўзлари эснашни бошлайдилар. Одатда, бундай одамлар бошқаларнинг муаммоларига ташвиш билдиришга мойиллиги бор одамлар бўлиб чиқадилар. 

Эснаш соғлиқ учун фойдали

Олимлар томонидан шу нарса аниқланганки, кўп эснаган одам кўпроқ ажинларга эга бўлиб, тезроқ фикр юритади ҳамда тери ва тўқималар учун кўпроқ кислород олади. Эснаш одамларни тушкун ҳолатдан қутқаради, чалғишга, толиқишни олишга ёрдам беради, шу билан бирга мия ҳужайраларини фаоллаштиради.

Артериал босимни нормаллаштириш, асабий ҳолатдан, бўғимлардаги оғриқлардан фориғ бўлишда эснашнинг ижобий таъсир қилиши исботланган. Эснашда инфарктлар ва юрак билан боғлиқ муаммоларнинг ўз-ўзидан олдини олиш чоралари амалга оширилади. Агар сиз бирор муҳим қарор қабул қилишингиз ёки ўзингизни бўш қўйишингиз керак бўлса, оғзингизни худди эснаётгандек очинг ва тез орада эсноқ тутишни бошлайди. Эснашингиз билан сизнинг кайфиятингиз яхши томонга ўзгарганини сезасиз. 

Керишиш соғлиқ учун фойдали

Бирор ҳолатда қимирламасдан узоқ вақт бўлганда мушаклар уйишиб, уларда сут кислотаси йиғилишни бошлайди ва уларни тарқатишга эҳтиёж пайдо бўлади. Бу эвазига ишлаш қобилияти фаоллашиб, умумий фаоллик ошади. Керишиш ҳисобига мушаклар ишга киришиб, кайфият кўтарилади. 

Оромбахш керишишлар тушкунликка ва ёмон кайфиятга қарши курашишнинг аъло усули ҳисобланади. Бундан ташқари, фаол керишишлар қонни томирлар бўйлаб тезроқ оқишга мажбур қилади ҳамда мияда қон айланишини яхшилайди. 

Эрталаб ўрнингиздан туришдан аввал бироз керишиб олинг, бунда оёқ-қўлларингизни кўпроқ ишга солинг. Ана шундан кейингина каравотдан туринг. Эснаб қўйишни ҳам унутманг – бу юз мушакларининг ривожланишига кўмак беради ҳамда организмни кислород билан тўйинтиради.

Кўп эснайдиган ёш оналар учун ҳомиладорлар учун гимнастика жуда асқотади. Релаксациянинг бундай тури узоқ вақт давом этган фаолиятсизликдан кейин меъёрга келмоқчи ва тонусни оширмоқчи бўлганлар учун ҳақиқатда жуда фойдали бўлади.

Лекин, эснаш ва керишишда ҳам одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш тавсия қилинади.

Жамоат жойида ва бегоналар орасида бу ишни бажариш кишини ноқулай ҳолатда қолдириши, унинг ҳурмати йўқолишига сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, эсноқ вақтида чап кафтнинг орқа қисми билан oғиз ёпилиши суннатий амал ҳисобланади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ