Nokia 3310'нинг оригинали қолиб, клони сотилмоқда

Ажабтовур воқеалар 6-05-2017

Сир эмаски, Хитойда дунёдаги ҳамма нарсанинг нусхасини сотиб олиш мумкин. Nokia 3310 (2017) қурилмаси сотувга тайёрланаётган бир вақтда малайзиялик усталар телефонни  клонлашга киришган. PhoneArena шу ҳақида хабар берди

Тармоқда пайдо бўлган суратларга қараганда, Малайзияда бир неча чакана савдо қилувчилар сохта Nokia 3310 телефонини сотишмоқда. 

Манбаларга кўра, бу қурилмаларнинг биринчи серияси Nokia логосига эга бўлмаган, шунчаки оригинал Nokia 3310'га жуда ўхшаш бўлган. Nokia'нинг мамлакатдаги расмий дистрбьютори Avaxx сотувчиларга қарши иш очишни айтиб таҳдид қилишига қарамай, вазият янада ёмонлашди. 

Энди эса ҳаммаси бундан-да "расмийлашди". Nokia 3310 клонларининг иккинчи тўлқини янада такомиллаштирилди ва ҳатто экран устида фин компаниясининг логоси ҳам пайдо бўлди. Телефонларнинг экрани оригиналдан анча кичик бўлиб, улар Nokia Series 30 UI бошқарувида ишламаса-да, Nokia 3310'га жуда ўхшаб кетади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ