Nokia янги ҳамёнбоп Android-смартфонлари билан бозорга қайтади

Гаджетлар 5-10-2016

Nokia компанияси 2016 йилнинг охирида жаҳон бозорига қайтади. Инсайдерларнинг таъкидлашича, компания бирйўла бир неча смартфонларни тақдим қилади. Ҳамёнбоп моделлардан бири ҳақидаги маълумот машҳур Geekbench бенчмаркида пайдо бўлди. 

Ишлаб чиқарувчи жорий йилда iPhone 7, Samsung Galaxy Note 7 ва шу каби бошқа смартфонларга рақиб бўла оладиган қурилмаларни намойиш қилмайди. Nokia компанияси оддий ва ишончли бюджет қурилмаларга урғу беради. Компаниянинг бир неча смартфон ҳамда бир ёки икки планшет тақдим этиши кутилмоқда. 

Бенчмаркда Nokia D1C код номи остидаги смартфон ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Мазкур қурилма бир ядровий синовда 656 балл, кўп ядровий синовда эса 3120 балл тўплашга муваффақ бўлган. 

Манбага кўра, смартфонга 8-ядровий 64 бит'ли Qualcomm Snapdragon чипсети ўрнатилган. Қурилманинг оператив хотираси - 3 Гб. Маълум бўлишича, смартфон Android 7.0 Nougat бошқаруви остида ишлайди. 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг май ойида Nokia ва HMD Global Oy (бу ҳам Финляндия компанияси) ўзаро шартнома имзолашган. Унга кўра, HMD Global Oy компанияси Nokia қурилмаларни ишлаб чиқаради. Афсонавий ишлаб чиқарувчи 2014 йилда ўз мобил бизнесини Microsoft'га сотган. Битимга кўра, Microsoft 2016 йилнинг охирига қадар Nokia бренди остида смартфонлар ишлаб чиқармайди. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

  • Saydullayev Izzatulla
    1 йил олдин


    Men har doyim sizlarning yangidan yangi maqolalaringizni kuzatib boraman, mazkur sayt fidoyilariga katta raxmat mexnat qilishdan charchamanglar.
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ