Ноодатий ғилдиракларга эга автомобиллар

Техника 17-02-2015

XABARDOR.UZ / Технология / Техника

Яқинда “Nissan” компанияси ғилдирак ўрнига занжирли мослама ўрнатилган “Juke Nismo RS” кроссоверини намойиш этди. Машина Скандинавияда ўтказилаётган маросим учун махсус тайёрланди. 

Бундай ўзгаришга учраган машиналар дунёда кўплаб топилади.

“Nissan” инженерлари “Juke Nismo RS”га “American Track Truck” компаниясининг занжирларини ўрнатишди. 

Занжирни ўрнатиш учун японлар “Juke” кузовининг олд ва орқа қисмларини қайта ишлашди, шунингдек, тўлиқ ҳаракатни бошқариш учун жавоб берувчи электроникани ҳам ўзгартиришди. Дарвоқе, машинанинг номи “RS”дан “RSnow”га ўзгартирилди.

“American Track Truck”нинг занжирлари ўрнатилган яна бир автомобиль намунаси. Бу сафар “Subaru Impreza” седани ғилдиракларидан жудо бўлди.

Номи “Snowareg” деб ўзгартирилган занжирли “Volkswagen Touareg”ни “VW” компаниясининг Швециядаги бўлинмаси ишлаб чиқарди. Машина учун занжирни Американинг “Matttracks” компаниясидан олишди.

Автомобиль ягона нусхада ишлаб чиқарилган бўлиб, ундан турли маросим ва тадбирларда фойдаланилади. 

Мана бу занжирли пикап эса Кен Блокнинг “Hoonigan Racing Division” жамоаси учун тайёрланган. Машинани “Special Vehicle Concepts” фирмаси қайта ишлаган. Пикап занжирдан ташқари яна бир қатор янги деталлар билан бойиган.

Блок ғилдирак ўрнига занжирли механизм ўрнатилган машиналар билан илгари ҳам шуғулланган. 2009 йилда унинг 400 от кучига эга мотор ва занжир ўрнатилган “Subaru Impreza”си бор эди.

Буниси эса янада ажойиб: “AD Boivin” компанияси йиғма занжирли конструкцияни яратди. Ушбу қурилма ғилдиракка беш-ўн дақиқа ичида ўрнатилади. Шундан сўнг ҳар қандай қорли тўсиқлардан ҳам бемалол ошиб ўтиш мумкин. Лекин ушбу тўпламни сотиб олиш учун 25 минг доллардан воз кечишга тўғри келади.

Нижегороддаги вездеход машиналар заводи (ЗВМ) қор ва ботқоқликларда юрадиган “Ухтыш” деб номланувчи автомобилни ишлаб чиқарди. У “УАЗ-31512” асосига қурилган.

Модель 143 от кучига эга бензин ёки 113 от кучига эга дизель мотори билан жиҳозланади ва нархи 1 миллион 930 минг рублдан бошланади.

Занжирли “Буханка”ни эса ЗВМдагилар “Узола” деб номлашди.

Унга ҳам бензин ва дизель моторлари ўрнатилади, фақат улар мос равишда 142 ва 98 от кучига эга. Энг арзон йўловчи “Узола”нинг нархи 1 миллион 910 минг рублни ташкил этади.

“Fiat Panda” асосидаги ушбу бигфутни итальян автомобиль ишлаб чиқарувчиси 2012 йилда реклама ролиги учун ишлаб чиқарган. 

“Фиат”га ушбу машинани яратиш учун “Mercurio Cinematografica” киностудияси, “Fabio Gementi” автомобиль устахонаси ва дизайнер Андреа Фаини ёрдам берди.

Улкан ғилдираклар миттигина “Панда”га жойлашиши учун компактвэннинг шассисини “Jeep CJ7 4200” платформасига ўзгартиришди. Ушбу ўзгаришдан сўнг моделнинг бўйи 2,3 метрга баландроқ бўлиб қолди.

Яна бир кутилмаган пикап — “DeLorean DMC-12”. У “вақт машинаси” ишқибози Рич Вейссенселга тегишли. Унинг бундан ташқари “DMC-12” асосида қурилган лимузини ва айнан ушбу моделдан тайёрланган ҳаво ёстиқчали катери ҳам бор.

Олти ғилдиракли “Mercedes-Benz G 63 AMG” ҳақида кўп гапирилган, лекин уни мазкур рўйхатга қўшмасликнинг иложи бўлмади.

Дастлаб немислар бу машинани Яқин Шарқдаги мижозлари буюртмасига кўра ишлаб чиқаришганди, лекин кейинчалик уни бутун дунёда сотишга қарор қилишди. Жумладан, Россияда ҳам. 

Йўлтанламасга 5,5 литрли твин-турбо бензин мотори ўрнатилган бўлиб, қуввати 544 от кучига тенг. 

“G 63 AMG 6×6”нинг эгасига айланиш учун аввало 9 миллион 100 минг рублга оддий “G 63 AMG”ни сотиб олиш лозим, сўнгра 18 миллион 960 минг рублга “P66” қўшимча пакетига буюртма берилади.

Рассом Мэттью Харрисон эса “Hummer H3”да оддий ғилдиракларни қолдирди, фақат машинанинг эмас, араванинг ғилдиракларини ўрнатди. 

Машинани у “Zoo Art Fair” фестивали учун махсус тайёрлади.

Қизиқарли рукнларимизга ташриф буюринг:  Ихтиролар Спорт Пазанда / СаломатликМиллиардерлар



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ