Ноқулай шароитларга қарамай инсонлар яшовчи энг чекка 10 маскан

Саёҳат 23-05-2017

Кўпчилик йирик шаҳарлар ва замоанвий мегаполисларга яқинроқ яшашга ҳаракат қилаётган бир вақтда баъзилар шовқин-сурондан йироқ масканларни танлашади. Одатда улар учун манзарали ҳудудда жойлашган дала ҳовли бошпана бўлиб хизмат қилади. Бироқ бундай жойлар тоза ҳаво ва табиат билан яккама-якка қолишни хуш кўрувчи кишиларнинг ҳаммасига ҳам маъқул келавермайди. Баъзилар учун "цивилизацидан йироқда бўлиш" тўғридан тўғри маънода тушунилади.

Улар сокинлик ва хотиржамликни Ернинг энг чекка ҳудудларидан топишади. Trendymen аёвсиз шароитларга қарамай, одамлар мунтазам яшаб келувчи 10 чекка ҳудуд ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.


Мото, Тибет


Бу маскан билан ҳеч қандай транспорт хабарлашуви йўқ, шундай бўлган тақдирда ҳам узоққа бормайди - барчаси йўлларни сел босиши билан тугайди. У ерда яшовчилар энг яқин аҳоли пунктига етиб олиши учун 80 километрга яқин  тоғли ҳудудни босиб ўтишига тўғри келади. Бундай изоляцияга қарамай, ушбу яшаш тарзи деярли 11 минг кишини қониқтиради.


Оймякон, Россия


Бу ерда ёз қисқа муддат давом этади ва кун давомида ҳарорат кескин ўзгариб туради. Қишда эса термометр 50-60 даража совуқдан паст кўрсаткичга ишора қилади. Норасмий маълумотларга кўра, 1938 йилда қишлоқдаги ҳарорат 77,8 даража совуққача тушган. Ташқи дунёдан узилганлик ва аёвсиз иқлим у ерда мунтазам яшовчи 500 нафар кишини қўрқита олмаган кўринади.


Иллоккортоормиут, Гренландия


Бу аҳоли пунктида атиги 452 киши истиқомат қилади. Улар "катта ер"гача фақат икки усулда етиб олиши мумкин - қайиқда ёки вертолётда.


Рейне, Лофотен ороллари


Москенесёй оролидаги Рейне номли қишлоқда бор-йўғи 329 киши яшайди. Қишлоқнинг кичик ҳудуди Норвегиянинг энг кўркам масканлари қаторидан жой олишига тўсиқ бўла олмайди.


Етти денгиз Эдинбурги, Тристан-да-Кунья

Иккинчи жаҳон уруши охиригача оролда ҳарбий гарнизон жойлашган бўлган. 1961 йилда бу ерда вулқон отилган ва аҳоли оролни тарк этган. 1963 йилда жонажон ватанига қайтиб, табиий офатдан талофат кўрган ерларни қайта тиклаш истагини билдирган кишилар топилди. Бугунги кунда у ерда 300 нафарга яқин киши истиқомат қилади.


Уакачина, Перу


Ика минтақасидаги воҳа-қишлоқ Лимадан 5 соатлик йўлда жойлашган. Саҳронинг қоқ ўртасида 115 киши яшаб келмоқда.


Ундредал, Согн-ог-Фьюране, Норвегия


Бу кичик шаҳарча 1980-йилларда юзага келган. Ўша даврлардан буён кўп нарса ўзгармаган, фақат замонавий цивилизациянинг баъзи ютуқлари чўл ҳудудига кириб келган. Шундай бўлса-да, бу ерда атиги 100 га яқин киши истиқомат қилади.


Пугтал Гомпа, Ҳиндистон


Бу масканни аҳоли пункти эмас, монахлар жамияти десак, тўғрироқ бўларди. Тарихи XII асрга бориб тақалувчи ибодатхона 70 нафар монах учун уйга айланди.


Адамстаун, Питкэрн ороллари


Бу маскан дунёдаги энг кичик пойтахт ҳисобланади. Ороллардаги ягона аҳоли пункти Питкэрнда атиги 48 киши доимий яшаб келади. Уларнинг аксарияти Британиянинг "Баунти" кемаси исёнкорлари авлодларидир.


Гасадалур қишлоғи, Вагар ороли


Фарер ороллари гуруҳига кирувчи мазкур оролни сайёҳлар  бир овоздан энг хушманзара маскан деб аташади. Бироқ унинг ажойиб манзарасидан баҳра олиб, у ерда доимий  яшашга ҳамма ҳам рози бўлавермайди - Гасадалурда бундайлар атиги 18 кишини ташкил қилган.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ