Норвегиялик оиланинг қаҳратон қишда ҳам илиқлик улашувчи гумбаз остидаги уйи

Ғаройиб кишилар 21-01-2017

Бенжамин ва Ингрид Яртефольгер ўз орзусини амалга оширди ва Ослодан 1000 км масофада жойлашган Сандхорноя оролига келиб жойлашишди. Уларнинг танлови бироз ғалати туюлиши мумкин, ахир Норвегиянинг шимоли қаттиқ иқлими билан ажралиб туради. Бироқ хулоса қилишга шошилиш керак эмас. 

Оғир шароитларга қарамай, қутб ёқасидаги ҳаёт ҳам сеҳрли бўлишига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин — фақатгина тўғри уй қурилса бас.

Бенжамин, Ингрид ва уларнинг тўрт фарзанди дўстлари ҳамда қўшнилари ёрдамида қуришган ажойиб уйда яшайдилар. 

Улар табиий хомашёлар: лой, қум, ёғоч ва оролда топилган бошқа нарсалардан қурилган ва майдони 180 кв. м бўлган геогумбаз билан ёпилган.

Агарда гумбаз бўлмаганида, сувоқли уйда яшаш анча мушкул бўлар эди. 

Геогумбаз Solardome компанияси томонидан яратилган бўлиб, у қимматроқ бўлса-да, пулини оқлайди. 

Шамоллатиш тизими туфайли гумбаз ичи қиш ва ёзда қулай ҳароратни таъминлаб беради.

Уй эгаларнинг айтишича, хоналар алоҳида эътиборга муҳтож эмас, сабаби улар атроф-муҳит таъсиридан азият чекмайди. 

У уч қават бўлиб, 5 ётоқхона, 2 ювиниш хонаси, гараж ва томдаги айвонга эга.

Бу ерда йога билан шуғулланиш мумкин. Шунингдек, юлдузлар ва бетакрор шимолий ёғдудан баҳра олиш имкони мавжуд.

Оила оролга 2003 йилда кўчиб келган ва уларнинг тўртинчи фарзанди шу ерда дунёга келган. 

Гумбазнинг тагида уйнинг номи — Naturhuset ёзилган бўлиб, у "табиат уйи" деган маънони англатади. 

Уй атрофида Бенжамин ва Ингрид боғ яратишган бўлиб, гуллар, сабзавотлар, мева ва резаворлар ўстирилади. 

Ўғит сифатида гўнг ишлатилади, ўсимликларни суғориш учун эса маиший эҳтиёжларга ишлатилган сувдан фойдаланишади. 

Гумбаз туфайли оила янги кўкатларга бўлган етишмовчиликни ҳис этмайди. Бироқ қишда уларни етиштириш учун қуёш нури камлик қилади. 

Мазкур шимолий ўлка барча фаслда ажойиб тароватини йўқотмайди.

«Бу ерда ўзгача муҳит, — дейди Ингрид. — Уй осийишталик билан ўралган ва мен хотиржамликни доим ҳис этаман. Буни таърифлаш қийин. Бироқ аминманки, агар бошқа биров бу уйни биз учун қуриб берганида ёки бу уй бурчакли ва тўғри чизиқли одатий уй бўлганида, юқоридагиларнинг барини ҳис эта олмасдим».



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ