Ноутбукингиз қизиб кетадими? Унда ўқинг

Техника 23-12-2014

Замонавий инсон ҳар куни компьютердан фойдаланади. Ноутбукларнинг оммалашуви бесўнақай компьютерлардан бутунлай воз кечишимизга олиб келди. Ҳар бир фойдаланувчи чўнтаги куйиб сотиб олган янги техника намуналарини эҳтиёткорлик билан ишлатиб, уларнинг хизмат умрини узайтиришни истайди. Бироқ деярли ҳеч ким ноутбук билан биргаликда унга тагўрин сотиб олмайди. Аслида эса ноутбугингизнинг қизиб кетишининг олдини оладиган бу аксессуарнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Ноутбук учун тагўрин танлашда совитиш тизими, вентилятор қаерда жойлашганига эътибор беринг, тагўрин айнан унинг тагида туриши зарур. Ўйинга мўлжалланган кучли компьютерлардан тагўринсиз фойдаланиб бўлмайди.

Бундай ноутбукларда катта босимдаги иссиқлик кўпинча кулер қаторидан чиқади ва қизиган компьютер иш жараёнида овоз чиқариб бузилади. Бу каби нохушликларнинг олдини олиш мақсадида ёзда ва иссиқ ўринларда компьютерда ишлаш учун тагўринлардан фойдаланиш керак. Профилактик тадбирларни олиб бориб қўйсангиз, компьютерингиз кунлардан бир куни ишлашдан тўхтаб, куйиб қолишидан қўрқмасангиз ҳам бўлади.

Совитувчи тагўринларнинг бир неча кўринишлари мавжуд бўлиб, улар кўчада, стол устида ёки ётоқ ўрнида фойдаланишга мўлжалланган. Агар сизга вентиляторли тагўрин маъқул келмаса, унда суст совитувчи вариантдаги тагўринни ҳам танлашингиз мумкин. Бундай тагўрин ноутбукка ҳаво киришини таъминлайди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ноутбукларнинг қизиб кетиб, куйишининг сабаби ҳам яхши ҳаво айланмаслигидир. Агар сиз “Packard Bell” ёки кулери яхши ишлайдиган ноутбук эгаси бўлсангиз, суст совитувчи вариант сизга мос келади.

Шунингдек, ноутбукка мўлжалланган стол совитишни яхши йўлга қўйса бўлади. Бу аксессуар ҳар хил шаклда бўлиши мумкин. Агар сиз ноутбукдан ётоқ ўрнингизда фойдаланадиган бўлсангиз, у фильмларни томоша қилишингиз учун ҳам жуда қулай. Сурилма стол эса кўпроқ ишхона шароитига мос келади.  

Кўриниб турибдики, ноутбукларнинг совитувчи тагўринларининг катта тўплами бор ва улар ичидан ўзингизга мосини танлашингиз мумкин. Бундай харид учун ноутбугингиз сиздан миннатдор бўлади.

 

Манба: econet.ru



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

  • Sadulla
    4 йил олдин


    Tago'rin sotvolish kerakligini bilamiz, uje qizib bo'lgan notebuklar uchun nima maslahat qilish kerak shu haqida yozing!!!

    • mr.key
      4 йил олдин


      Noutbuk ichiga chang to'lib qolsa tez qizib ketadigan bo'lib qoladi. Bunday holat uchun eng samarali chora noutbukning havo aylanadigan teshiklarini changyutgich bilan yaxshilab tozalashdir. Buning uchun noutbukni ichini ochish shart emas. Bundan tashqari noutbuk protsessori nagruzka bilan ishlayotgan bo'lsa ham qizib ketadi, bunga viruslar sabab bo'lishi mumkin.
Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ