Нўхат ейиш учун сабаблар

Пазанда 9-12-2015

Яшил нўхатни билмайдиган инсон бўлмаса керак. У инсониятнинг энг қадимий ўсимликларидан бири ҳисобланади. Қадимда яшил нўхат асосан Ҳимолай тоғи этаклари атрофида тарқалган. Ҳозирда бу фойдали ўсимлик дуккакли ўсимликларнинг энг машҳури ва севимлиси сифатида мўътадил ҳамда субтропик иқлимли ҳудудларда етиштирилади. Ловиядан фарқли равишда ўрта асрлардан бошлаб яшил нўхат енгил ҳазм бўлувчи озиқ-овқат маҳсулоти сифатида кенг тарқалган.

Шифобахш хусусиятлари

Яшил нўхат тўйимли дуккакли ўсимлик ҳисобланади. У саломатлик учун зарур бўлган маъданлар, минерал, витамин ва антиоксидантларга бойдир. Ловия ва қора қошли нўхатга нисбатан яшил нўхат кам калорияли ҳисобланади. Юз грамм яшил нўхатда 81 килокалория мавжуд. Шунингдек, яшил нўхат таркибида холестерин бўлмайди. Нўхат - оқсил ва клечатка манбаи саналади.

Янги нўхат доначаларида фолий кислотаси миқдори кўп бўлади. Юз грамм нўхатда 16 микрограмм ёки фолий кислотаси кундалик истеъмол меъёрининг 16 фоизини ташкил қилади. Фолий кислотаси ДНК ҳужайралари синтези учун зарур ҳисобланган В витаминига бой бўлади. Шунингдек, янги яшил нўхат доначаларида аскорбин кислотаси (С витамини) кўп миқдорни ташкил қилади. Яъни юз грамм яшил нўхат таркибида 40мг С витамини (кундалик истеъмол тавсияси 67 фоиз) мавжуд. С витамини инсон танасининг юқумли хасталикларга нисбатан иммунитетини оширади.

Мева-сабзавот, хусусан дуккакли ўсимликларда инсон организмидаги холестерин миқдорини меъёрлаштирувчи хусусият мавжуд. Жумладан, яшил нўхат К витаминига ҳам бой дуккакли ўсимлик саналади. Юз грам яшил нўхат таркибида 24,8 микрограмм (кундалик истеъмол меъёрининг 21 фоизи) К витамини (филлохинон) мавжуд. Тадқиқотларга кўра, К витамини суяк ҳужайраларининг остеоропик фаоллигини оширади ва суяклар шаклланишида муҳим рол ўйнайди. Яшил нўхат алцгеймер хасталигининг ривожланишини секинлаштириш хусусиятига эга, деган тахминлар ҳам учрайди.

Шунингдек, яшил нўхат таркибида тери саломатлиги, кўриш қобилияти учун зарур бўлган А витамини ҳам етарлича мавжуд. Бундан ташқари, фойдали витамин ва антиоксидантлар манбаи сифатида яшил нўхат ўпка ва оғиз бўшлиғи саратони хасталигининг олдини олишда ёрдам беради. 

Танлаш ва сақлаш

Ҳеч қачон сарғайган ва бужмайган яшил нўхатни харид қилманг. Сотиб олаётганингизда нўхат доначаларининг ранги ва туришига аҳамият беринг. Музлатилган яшил нўхатни бир неча ой мобайнида сақлаш мумкин. Оғзи ёпиқ идишда эса совутгичда икки ёки уч кун сақлаш мумкин. Консерваланган яшил нўхатни иложи борича тезроқ ишлатиб юборинг.

Озуқавий қиймати

АҚШ қишлоқ хўжалиги департаменти — Nutrition And You маълумотларига таянилган ҳолда, юз грам яшил нўхатнинг озуқавий миқдори келтирилган. Қавс ичида кундалик истеъмол меъёри фоиз ҳисобида берилган.

Умумий маълумотлар:

Энергетик қиймати — 81 килокалория (4%);

углеводлар14,45 грамм (11%);

оқсил5,42 грамм (10%);

ёғлар0,40 грамм (2%);

холестерин — 0 миллиграмм (0%);

таом таркибига кирувчи клетчатка — 5,1 грамм (13%).

 

Витаминлар:

фолий кислотаси (В9 витамини) — 65 микрограмм (16%);

никотин кислотаси (В3 витамини) — 2,090 миллиграмм (13%);

пантотен кислотаси — 0,104 миллиграмм (2%);

пиридоксин (В6 витамини) — 0,169 миллиграмм (13%);

рибофлавин (В2 витамини) — 0,132 миллиграмм (10%);

тиамин (В1 витамини) — 0,266 миллиграмм (22%);

A витамини — 765 халқаро бирлик (МЕ, IU) — 25,5%;

С витамини — 40 миллиграмм (67%);

Е витамини — 0,13 миллиграмм (1%);

К витамини — 24,8 микрограмм (21%).

 

Электролитлар:

натрий — 5 миллиграмм (<1%);

калий — 244 миллиграмм (5%).

 

Минераллар:

кальций — 25 миллиграмм (2,5%);

мис — 0,176 миллиграмм (20%);

темир — 1,47 миллиграмм (18%);

магний — 33 миллиграмм (8%);

марганец — 0,410 миллиграмм (18%);

рух — 1,24 миллиграмм (11%).

 

Фитонутриентлар:

бета-каротин (ß-каротин) — 449 микрограмм;

бета-криптоксантин (ß-криптоксантин) — 0 микрограмм;

 

лютеин-зеаксантин — 2477 микрограмм.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2019 XABARDOR.UZ