Оддий бироқ инсонни ўйлантириб қўядиган 5 қизиқ саволлар

Биласизми? 14-11-2016

Бошқотирма, жумбоқли саволлар баъзида толиққан мия фаолиятини чархлаб, эркин бўлишига ёрдам беради. Бироқ айрим саволлар оддий туюлгани билан жавоби жуда мураккаб бўлади. Уларни топа олмай асаблар ҳам ҳаракатга келади. Қуйидаги саволлар ўз ақли ва билимига ишонганларни ҳам ўйлантириб қўйиши мумкин.

Саволлар:

Савол-1: 10 тангадан юқорини кўрсатувчи учбурчак ясалган. Фақатгина уч тангани жойини ўзгартирган ҳолда учбурчакни пастга қаратинг.

 

Савол-2: Сиз мусобақада иштирок этмоқдасиз ва иккинчи ўринда югураётган кишидан ўзиб кетдингиз. Сиз ҳозир нечанчи ўриндасиз?

 

Савол-3: Бир ҳайдовчи ўзи билан ҳайдовчилик гувоҳномасини олмади ва бир томонли йўлда қарама-қарши йўналишга қараб ҳаракатлана бошлади. Буни кузатиб турган полиция ходими уни тўхтатмади. Нима учун?

 

Савол-4: Бита ва копток 1,10 доллар туради. Бита коптокка қараганда 1 доллардан қимматроқ туради. Копток қанча туради?

 

Савол-5: Иккита уй ёнмоқда: бадавлат ва камбағал. Қайси уйни полиция биринчи бўлиб ўчиришга шошилади?

 

Жавоблар

Жавоб-1:

 

 

Жавоб-2: Сиз иккинчи югураётган кишидан ўзиб кетдингиз ва уни ўрнини эгалладингиз, демак сиз иккинчи ўриндасиз.


 

Жавоб-3: Ҳайдовчи пиёда кетаётган эди.


 

Жавоб-4: 5 цент. Агар копток 5 цент бўлса, бита эса 1 доллардан қимматроқ бўлса, у 1,05 доллар туради. Уларнинг қиймати 1,10 долларга тенг бўлади.

 

Жавоб-5: Қачондан бери полиция ўт ўчириш билан шуғулланмоқда?



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ