Оддий яшашга ўргатадиган 8 маслаҳат

Психология 5-10-2018

Оддий яшаш дегани бу – жойни ҳар қандай жисмоний ва руҳий «чиқиндилардан» бўшатиш ва ўта самарадорлик ҳамда истеъмол қилишнинг юқори даражаси сизни бахтли кишига айлантирмаслигини тушуниш. Оддий яшаш дегани оддий нарсалардан ҳузур олишни англатади: ёлғизлик, сукунатдан завқланиб, ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасининг қадрига етиш.

Машҳур блогер ва китоблар муаллифи Лео Бабаута катталар ҳаётида ўз йўлингизни бошлашга ёрдам берадиган саккизта маслаҳат беради.

Фото: Pixabay

1.Ёдингизда бўлсин: ҳар қандай кураш миянгиздан бошланади

Бирор нарсани ололмаганлик сабаб зўриқиш ва ҳафсаланинг пир бўлиши, шошқалоқлик ва ишга кўмилганлик буларнинг бари – муваффақият, одам, буюм, мавқе каби нарсаларга тобелик сабаб миянгизда туғилади. Ўз тобелигингизни “қўйиб юборинг”. Ана ўшанда ҳеч нарса сизни хафа қилиб, тушкунликка туширмайди.

2. Тобе бўлган нарсаларингизни кузатинг

Агар уларни «қўйиб юбормасангиз», ҳаёт осонлашиб қолмайди. Агар эски ёдгорликларга боғлиқлик сабаб уйингизни чиқиндилардан тозалай олмасангиз, доимий фаоллик ва ёзишмаларга тобе бўлсангиз, информацион юк ва чарчоқ сизга хавф солади.

Тобелигингизни оширадиган нарсалар ва нимадан халос бўла олмаётганингизни кузатинг. У хоҳ буюм, хоҳ одам ёки иш бўлсин, улардан халос бўлмасангиз, эркинликка эришмайсиз. Ҳаёт эса доим мураккаб бўлади.

Фото: Pixabay

3. Чалғиш одатидан халос бўлинг

Биз доимий равишда чалғиш, дарсларни бўлиб, ўзимизни жуда банд деб ҳис этишга кўникканмиз. Бирор киши билан суҳбатлашаётганда мессенжердаги хабарларга чалғиймиз.

Бу характер ёки миянинг ўзига хослиги эмас, балки ёмон одат эканини тушуниш керак. Агар қаттиқ ҳаракат қилинса, ундан халос бўлиш мумкин.

4. Ҳаётни тўлиқ экран режимида ўтказинг

Тасаввур қилинг, сизнинг ҳар қандай ишингиз – email’га жавоб, идиш ювиш ёки мутолаа – катта экранда намойиш этилмоқда. Фақат шу вазифа бор. Сиз ундан бошқа ҳеч нарсани кўрмайсиз. Агар ҳар бир ишни тўлиқ экранда намойиш этсангиз, ҳаётдаги зўриқишлар камаяди.

Ҳар қандай ишга тўлиқ диққатни жамласангиз, ундан завқ олиб, яхшироқ бажариш мумкин бўлади.

Фото: Pixabay

5. Ишлар ўртасидаги танаффусларни оширинг

Рўйхатингиздаги ишлар сонини қисқартиринг. Бажаришингиз мумкин бўлган ишнинг ярмини режалаштиринг. Ўзимизни доимий равишда ишлар билан банд қиламиз. Овқат тайёрлаш, ўзимизни тартибга солиш, кийим-кечакларни тозалаш каби юмушларни унутиб қўямиз.

Яшашга улгуриш учун атрофда содир бўлаётган нарсаларни кузатишга вақт топинг.

6. Оддий нарсалардан ҳузур топинг

Мутолаа, ўрганиш, сайр қилиш, оддий таом, медитация, сиз учун қадрли бўлган одамлардан завқ олинг. Кейинги сафар ҳаёт сизга жуда мураккаб бўлиб кўринганида бу нарсалар ҳар доим мавжудлиги ва завқ олиб келишини ёдда тутинг.

Фото: Pixabay

7. Сизга нима кераклигини тушунинг ва бошқа нарсалардан воз кечинг

Аслида нима исташимизни кам ҳоллардагина биламиз. Суратни кўришимиз билан ҳаёт йўналишини ўзгартириш фикрига келамиз. Бошқаларга қараб, амалга ошмайдиган хоҳишларни ўйлаб топамиз. Шунинг учун азият чекишни бошлаймиз. Ўзга киши шуғулланаётган қимматбаҳо хобби билан машғул бўлишни хоҳлаймиз. Бошқа соч турмаги, бошқа телефон, бошқа ҳаётни истаймиз.

Кераксиз бўлмаган ишлар, харид ва истакларни кўпроқ белгиласангиз, ҳаётингиз осон ва яхшироқ бўлади.

8. Ҳеч нима билан банд бўлмасликни амалга оширинг

Доимий равишда банд бўлишга шу даражада ўргандикки, ҳеч нима билан банд бўлмаслик бизга азият беради. Барча машғулотлардан воз кечишга ҳаракат қилинг: ўқиманг, смартфонга қараманг, истеъмол қилманг.

Дастлаб миянгизда бирор нарса билан банд бўлиш ҳақидаги таклифлар пайдо бўлади. Зерикишни бошлайсиз, уйқунгиз келади. Чекинманг – бор-йўғи ҳеч нарса қилманг.

Бундай одатий тажрибага узоқ муддат сабр қилиш мушкул. Аста-секинлик билан мослашинг. Бу зўриқиш, ички шошқалоқликни енгишда ёрдам беради.

Бу маслаҳатларга амал қилинг ва ҳаётингиз қандай ўзгаришига назар солинг. Атрофда ва ўзингизда жуда кўп ёқимли нарсаларни топишингиз аниқ.

P. S. Бу мақолани бошқа ишларга чалғимасдан ўқидингизми? ;)



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ