Ўғил Альцгеймер касаллигига чалинган отасига ёрдам беришнинг ажойиб йўлини топди

ВИДЕО 30-08-2016

Буюк британиялик 80 ёшли Тед МакДермотт анчадан бери Альцгеймер касаллиги (мия фаолиятининг сўниши) билан курашади. У ҳар доим ҳам яқинларини танимаса-да, ўзини тутиши яхши. Теднинг хотираси қисман бўлса-да сақланиб қолиши учун унинг ўғли Мак бунинг оддий, лекин амалий йўлини топди.

Гап шундаки, Тед ёшлигида профессионал қўшиқчи бўлган, у турли клубларда концертлар бериб, мамлакат бўйлаб саёҳат қилган. У шу қадар кўп қўшиқни ёддан билганки, мухлислари унга The Songaminute Man ("Жаноб Бир дақиқада қўшиқ") дея ном беришган.

Оила қурганидан сўнг Тед фабрикага ишга кирди, лекин қўшиқ айтишни тўхтатмади. Макнинг сўзларига кўра, отаси бўш вақтида доим концертларда иштирок этган. 

Касаллик уни куйлаш имкониятидан маҳрум қила олмади ва айнан мана шу жиҳат қариянинг ўғлига ажойиб ғоя келишига сабаб бўлди. Мак ўйлаб топган даволаш усули шундан иборатки, ота ва ўғил ҳамма жойда - уйда, машинада ёки радио тинглаб, қўшиқ хиргойи қилишади. 

Куйлаш кекса қўшиқчининг ўзини яхши ҳис қилишига ёрдам беради ва хотирасига ҳам ижобий таъсир қилади. Шуниси қувонарлики, Тед севимли қўшиқларининг сўзларини ҳануз унутмаган!

Мак МакДермотт нафақат отаси, балки шундай муаммога дуч келган бошқа кишиларга ҳам ёрдам беришга қарор қилди. Жамиятнинг диққатини жалб қилиш учун Мак отаси билан қўшиқ куйлаётганини тасвирга туширди. 

Ана шундай видеолардан бирини кўриб, меҳр-муҳаббат, ғамхўрлик ва мусиқа ҳақиқий мўъжиза яратиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилинг. 



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ