Ўғирлаб бўлмайдиган велосипедлар

Ихтиролар 11-01-2015

Ҳар куни технология оламида янги бир ихтиро пайдо бўлаяпти. Айниқса, шу кунларда бу жараён айни авж палласига чиққан. Худди шундай, велосипед ўғирликларига қарши қурилмалар ўйлаб топиш ҳам ўз жойида тўхтаб тургани йўқ. Энди занжир ва қулф ўрнига янада мукаммал ҳимоя воситаларидан фойдаланса бўлади. Булар телефон орқали масофадан бошқариладиган, мослашувчан рамага эга ҳамда ўғирликларга қарши шлемли велосипедлардир. Бу соҳада яна бир қатор ихтиролар қилинганки, улар ҳақида қуйида танишишингиз мумкин!

Yerka

Yerka – бу шундай хусусиятли велосипедки, у ўзини ўзи ҳимоя қила олади. Чунки унинг рамаси қайрилувчан бўлиб, йўлда учраган исталган сим ёғоч ёки дарахтга “ўраб” қўйса бўлади. Сиздан бошқа ҳеч ким уни бўшатолмайди.

Vanhawks Valour – телефон орқали бошқариладиган велосипед

Vanhawks Valour – бу яна бир замонавий велосипедлардан бири бўлиб, уни ҳам ўғирлашни иложи йўқ. Унинг хусусияти механик қурилмада эмас, аксинча рақамли технологияда мужассамлашган.

Vanhawks Valour – ер юзидаги биринчи “ақлли” велосипед бўлиб, у билан боғлиқ айрим вазифалар, велосипед эгасининг телефонида ўз ифодасини топган. iPhone ёрдамида автомобилларда мавжуд CAR 2 CAR Communication тизими орқали велосипедчилар ўзаро алоқа қилиб туришса бўлади. Бундан ташқари бу тизим ёрдамида ҳар бир киши ўзи билан сайрга чиқадиган кўнгиллилар ёки чин маънода дўстлашадиган инсонлар билан танишиши ҳам мумкин.

Лекин Vanhawks Valour велосипеди бизни бошқа бир фазилати билан қизиқитириб қўйиши табиий. Уни масофадан туриб “қулфлаб” қўйиш мумкин. Албатта, телефон ёрдамида. Ана шунда ҳеч қандай куч уни жойидан қўзғата олмайди. Токи унга телефон орқали “изн” берилмагунча.

Bendy Bicycle — ўғирлаб бўлмайдиган велосипед

Bendy Bicycle ҳам Yerka га ўхшаб кетади, фақат у мукаммалроқ технологияга эга. Бу велосипед тўхтаган заҳоти, унинг рамалари бўшаб қолади ва уни бемалол симёғоч ёки дарахтга чирмаб қўйса бўлади.

Head-Lock – ўғирликка қарши шлемга эга велосипед

Бу шундай шлемки, у орқали велосипедни ҳимоялаб қўйса бўлади. У велосипед оёларига, списаларга ўтқазиб, кийғизилади. Сўнг ҳамма қўриқлаш қурилмаларида мавжуд тўрт рақамдан исталгани ўрнатилади. Бу восита шундай мукаммал ишланганки, уни ҳеч бир ўғри бирор асбоб билан буза олмайди.

Denny велосипеди

Denny электрлаштирилган велосипед бўлиб, асосий қурилмаси, унинг рули ҳисобланади. Чунки унда велосипедни бошқарувчи тизим бор ёки бир сўз билан айтганда у компьютерлаштирилган. Масалан, компьютер ёрдамида ўзини ўзи бошқариш тизимига ўтиш, қоронғи йўлни бошқариш, умуман, маълумот олиб туриш мумкин.

Denny нинг учинчи рули уни ҳимояловчи восита ҳисобланади. Агар рул велосипедга ўрнатилса, жойида турган велосипедни ҳатто педал ёрдамида ҳам силжитиб бўлмайди. Ҳимоя рулини ўрнатиш эса жудаям оддий. Эскиси олиниб, янгиси унинг ўрнига қўйилади. Энг қизиғи, бундай руллар фақат ўша велосипедда ишлай олади, уни бошқа велосипедга ўрнатиб бўлмайди.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2018 XABARDOR.UZ