Оила балиқчилар кулбасини орзусидаги уйга айлантирди

Дизайн 26-11-2015

Инсон чинакамига бахтли бўлиши учун унга данғиллама ҳовлининг кераги йўқ. Массачусетслик оила авваллари кема абзаллари ва қармоқлар сақлаш учун мослаштирилган омбор сотиб олиб, уни тасаввур қилиб бўлмас даражадаги замонавий ва  шинамгина уйга айлантиришди.

Массачусетслик оиланинг ижод маҳсулини томоша қилинг ва сиз ҳам денгиз ҳаёти тўғрисида ўйлаб кўринг, балки сиз ҳам шундай уйга эга бўлишни истаб қоларсиз.

Сувнинг кўтарилиш пайтида денгиз уйни бутунлай ўз бағрига олади.

Оила эски уйнинг ўзига хос жиҳатларини сақлаб қолишга ҳаракат қилди.

Замонавий жиҳозлар уй интерери чиройига чирой қўшиб турибди.

Уйда иккита шинам ётоқхона мавжуд.

Улардан бири шундоғ ошхона тепасидан жой олган.

Таъмирлов жуда оддий – деворлар ва ромлар оққа бўялган, поллар бўлса эски бўёғидан тозаланиб, силлиқланган, холос.

Қулайгина қилиб жиҳозланган ошхонада барча керакли буюмлар бор.

Уйнинг энг асосий қисми – палубадаги терасса. Бу ерда уй соҳиблари қуёш нурларида исиниб, сувнинг кўтарилиши ва пасайиши шовқинини тинглаб кунларини завқ билан ўтказишади.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ