Олимлар фалажни даволашнинг йўлини топишди

Саломатлик 10-11-2016

Олимларнинг халқаро гуруҳи электростимуляция ва жисмоний машқлар мажмуаси ёрдамида фалажни даволаш йўлини ўйлаб топишди. Тажриба фалаж бўлиб қолган макака (маймун тури)да ўтказилди ва унинг натижалари Nature илмий журналида эълон қилинди.

Олимлар миядан келаётган сигналларни қабул қилишга  ва уни тананинг фалаж бўлиб қолган қисмига йўналтиришга мўлжалланган махсус чип ўйлаб топишди. Бу сафар олимлар ўз ишланмаларини умуртқа жароҳати сабаб фалаж бўлиб қолган макакада қўллашди.

Тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган чип тана ҳаракатини бошқарадиган нейронлар занжирини қайта ҳаракатга келтиришга ундайди. Мазкур методни қўллаш илдиз ҳужайраларига зарар етказмасдан ёки жарроҳлик усулига мурожаат этмасдан фалажни даволаш имконини беради.



МАҚОЛА МАНЗУР КЕЛГАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ БЎЛИШИНГ

МАЗКУР БЎЛИМДАН ЭНГ СЎНГГИ МАҚОЛАЛАР



Изоҳлар

Изоҳингиз учун раҳмат. Тез орада сайт маъмурияти уни кўриб чиқиб, чоп этади.
Изоҳ ёзиш

Биринчилардан бўлиб изоҳ қолдиринг!

Биз сизга дунёнинг гўзаллигини эслатиб турамиз. Ишдан, мактабдан ва кўчадаги бошқа юмушлардан ҳориб уйга қайтганингизда, сизни ҳаётнинг оддий ва одатий ташвишларидан бироз чалғита олсак, ютуғизмиз шудир бизнинг.
Яндекс.Метрика

© 2017 XABARDOR.UZ